UZ

Сўнгги янгиликлар

09:08Григор Димитров Рим "Мастерс"даги иштирокини якунлади 0 08:47"Реал" "Алавес"ни сочиб ташлади, Гюлер яна гол урди 0 08:26WBC Фьюри-Усик жанги учун махсус камарни тақдим этди + ФОТО 0 08:05UFC юлдузига Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилиш таклифи берилгани маълум бўлди. Жавоб қандай бўлган? 0 07:44Рим "Мастерс". Табило Жоковичдан кейин Хачановни ҳам мусобақадан чиқариб юборди 0 07:23"Манчестер Сити" "Тоттенхэм" майдонида ғалаба қозониб, сўнгги тур олдидан пешқадамга айланди 0 07:02Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи куни ҳам вакилларимиз учун муваффақиятли ўтди 0 19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0

12 дек 11:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBC Девин Хейнининг камарига расмий даъвогар тайинлади

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) томонидан биринчи ярим ўрта (63,5 кг.гача) вазнда WBC чемпиони Девин Хейни (31-0, 15 KO)га навбатдаги рақиб берилди.

Бу хабарни шахсан WBC президенти Маурисио Сулейман тасдиқлади. Мағлубият нималигини билмай келаётган америкалик чемпион навбатдаги ҳимоя жангини Сандор Мартинга қарши ўтказади. 

"Мен Девин билан фахрланаман. У ажойиб боксчи. У биринчи ярим ўрта вазнга ўтди ва чиройли ғалабага эришди. Прогрейсни нокдаун ҳолатига тушириб қўя олди. Бу йигит ҳазиллашмаяпти. Сандор Мартин расмий ва мажбурий даъвогар. У кутишга розилик берди. Навбат унга етиб келди. Биз тез орада ушбу жангни ташкил қилиш ишларини бошлаймиз", — деди Сулейман.

Маълумот учун, испаниялик 30 ёшли Сандор Мартин 2011 йилдан бери профессионал боксда фаолият олиб бормоқда. Америкалик Майки Гарсияни мағлубиятга учратганидан кейин дунё бокс оммаси эътиборига тушди. 2022 йилнинг декабрида Теофимо Лопесга қарши жангда муносиб қаршилик кўрсатди. Ҳакамларнинг айри қарори билан ютқазган бўлса-да, ўзидан ўша оқшом яхши таассурот қолдирганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг