31 май 15:14
Янгиликлар
Бокс/ММА
WBC Фьюрига мажбурий ҳимоя жанги ҳақида хат юборди
Коронавирус пандемиясига қарамай, WBC Тайсон Фьюрининг ҳимоя жанги ўтказилишини истамоқда.
Айни пайтда Диллиан Уайт WBC камари учун расмий даъвогар ҳисобланади ва унинг чемпионлик жанги 2021 йилнинг 21 февралигача ўтказилиши лозим.
WBC президенти Маурисио Сулейман Фьюрига камарни сақлаб қолиш учун Уайт билан жанг қилиши лозимлигини эслатиб, хат юборган.
Тайсон Фьюри йил охирида Деонтей Уайлдерга қарши жанг қилиши лозим. Уайт эса 8 ёки 15 августда Александр Поветкин билан тўқнаш келиши ҳақида маълум қилинганди.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар