15 мар 23:43
Янгиликлар
WBC. Рейтингдаги 7 нафар ўзбек боксчиси қандай ўринда?
WBC бошқа ташкилотлардан фарқли равишда кучли 15 боксчини эмас, 40 нафар чарм қўлқоп устаси рейтингини эълон қилади.
Куни кеча эълон қилинган рейтингдан 7 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган.
Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,50 кг) фаолиятини давом эттираётган Шоҳжаҳон Эргашев WBC рейтингида 30-поғонадан жой олган. Яна бир чарм қўлқоп устамиз Анвар Туропов эса 40-поғонага жойлашган.
Яримўрта вазн тоифасида жангларда иштирок этадиган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (-66,67 кг) саккизинчи ўринга жойлашган.
Биринчи ўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) WBA Intercontinental чемпионлик камари соҳиби бўлиб турган чарм қўлқоп устамиз Исроил Мадримов янгилаган рейтингнинг 27-поғонасидан жой олган.
Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги Азизбек Абдуғофуров (-76,2 кг) эса аввалги ойдаги каби иккинчи ўринда қолган. Эслатиб ўтамиз, Азизбек айни пайтда WBC Silver камари соҳиби ҳисобланади. Мазкур вазнда шунингдек Бектемир Мелиқўзиев 38-поғонага жойлашган.
Супероғир вазн тоифасида мағлубиятсиз одимлаётган чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов янгиланган WBC рейтингида 39-поғонани эгаллаб турибди.
Фикрлар