UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0

10 окт 16:17
Янгиликлар

Бокс/ММА, Бокс рейтинги

WBC'нинг янгиланган рейтингида боксчиларимизнинг ўрни сезиларли даражада пасайди, яна бир боксчимиз рейтингни тарк этди + ПОСТEР

Бутунжаҳон Бокс иттифоқи (WBC) янгиланган рейтингни эълон қилди.

Бутунжаҳон Бокс уюшмаси октабр ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Мазкур рейтингдан 11 нафар  боксчимиз қолди. Сентябрь ойида Исломбек Пирманов рейтингни тарк этган бўлса, октабрда Отабек Холматов рейтингдан чиқиб кетди, уларнинг ўрни билан танишинг:


Оғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтган ойдагидан уч поғона пастлаб 25-ўринга жойлаштирилди;


Супер ўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Азизбек Абдуғофуров ҳам 5 поғона пастлади ва 18-ўринга жойлаштирилди; Бектемир Мелиқўзиев эса 31-ўринни банд этди, ўтган ойда 30-ўринда эди;


Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 8-ўринда;


Ярим ўрта вазн (66,6 кг): Қудратилло Абдуқаҳҳоров 22-поғонада; Шаҳрам Ғиёсов 24-ўрин;  Жамшидбек Нажмитдинов эса 33-ўриндан 2 поғона пастлаб, 35-ўринни эгаллади;


Супер енгил вазн (63,5 кг): Шоҳжаҳон Эргашев 15-ўринда қайд этилди;


Иккичи ярим енгил вазн (58,9кг): Элнур Абдураимов ўтган ойдагидан бир поғона пастлаб 40-ўринга жойлаштирилди;


Енгил вазн (50,8 кг): Олимжон Назаров 40-поғонада қайд этилди;


Биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): Ҳасанбой Дўсматовнинг поғонаси ўзгаришсиз қолди - 11-ўрин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг