UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39"Ролан Гаррос" чемпиони Новак Жокович 4,5 соатлик учрашув ўтказди 0 11:18UFC 302. Бонуслар кимларга насиб этди? 0 10:56Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди? 0 10:35Махачев - Порье. Нокаутгача ҳисоб қандай кетаётганди? 0 10:14Ислам Махачевнинг ғалабаси, Стриклендда устунлик ва UFC 302 турнирининг барча натижалари 0 10:09UFC 302. Ислам Махачев Дастин Порьени муддатидан олдин мағлубиятга учратди 0 10:02Шунақаси ҳам бўлади: «Боруссия» финалдаги мағлубияти эвазига 35 миллион евро ишлаб олди, «Реал» эса 0 евро! 0 09:41Бугун Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада лицензияси учун жанг қилади 0 09:20UFC 302. Co-main event'да Стрикленд Костани мағлуб этди 0 08:22«Реал» — «Боруссия». Финалнинг энг яхши ўйинчиси ким бўлди? 0 08:00АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп ҳам UFC 302 турнирига келди + ФОТО 0 07:41Хабиб яна UFC'да! + ФОТО 0 07:20Махачев Порьега қарши жангидан олдин ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида пост қолдирди 0 07:01UFC 302. Роман Копилов бразилиялик мағлубиятсиз жангига қарши октагонга чиқди 0 06:49UFC 302. Жаилтон Алмейда навбатдаги жангини ўтказди 0

16 мар 14:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб машғулот ўтказаётган АKА зали ёпилиши мумкин

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг машғулоти тўхтатилиши мумкин.

Бунга Калифорния штати мэрининг чиқарган қарори сабаб бўлмоқда. Хабиб шуғулланаётган AKA зали Сан-Хосе шаҳрида жойлашган. Бу шаҳар Калифорния штатининг Санта-Клара округига қарашли. Санта-Клара мэрияси 100 киши тўпланадиган барча турдаги тадбирлар, хусусан хусусий спорт залларини ёпиш бўйича қарор чиқарган.

Баёнотда айтилишича, 35 кишидан 100 кишигача қатнашадиган ҳар қандай тадбир учун алоҳида талаблар бор. Бунинг учун инфекцион хавфсизликни таъминлашга кафолат беришлари шарт. Ушбу тақиқ 15 мартдан кучга кирди ва камида уч ҳафта давом этади. 

Маълумот учун, Санта-Клара округида COVID-19 вируси билан боғлиқ 79 та ҳолат аниқланган. Калифорния штатининг ўзида эса бу кўрсаткич 335 ни ташкил қилмоқда. Бугун Калифорниянинг энг катта шаҳри - Лос-Анжелесда мэр буйруғи билан катта-кичик ҳар қандай тадбирлар, спорт залларининг фаолияти тўхтатилди. Бу тақиқ ой охиригача амалда бўлади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг