UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0

15 дек 08:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб Тони Фергюсон ва Коди Гарбрэндт билан шартнома имзоламоқчи

Eagle FC лигаси эгаси Хабиб Нурмагомедов ўз промоушенини номдор жангчилар билан бойитишга эътибор қаратмоқда.

У UFC жангчилари Тони Фергюсон ва Коди Гарбрэндт билан ҳозирги промоушенлари келишувни бекор қилса, шартнома имзолаши мумкинми деган саволга жавоб қайтарди. 

"Ҳамма нарса бўлиши мумкин - биз бутун дунё учун очиқмиз. Ҳозир биз Кевин Ли билан музокара ўтказяпмиз. Катта эҳтимол у билан яқин кунларда шартнома имзолаймиз. Шу боис нима учун йўқ? Тони ҳам, Коди ҳам собиқ UFC чемпионлари ҳисобланади", - деди Хабиб Нурмагомедов.

Эслатиб ўтамиз, якшанба тонгида Коди Гарбрэндт енгил вазн тоифасида муваффақиятсиз дебют қилди ва биринчи раунддаёқ Кай Кара-Франсга техник нокаут билан ютқазиб қўйди. Америкалик сўнгги беш йилда UFC`да бор йўғи битта ғалабага эришди - у Рафаэль Ассунсаони нокаутга учратди.

Тони Фергюсон ҳам UFC лигасида омадсиз одимламоқда. У кетма-кет учта жангда мағлубиятга учради. Жастин Гэтжига техник нокаут, Чарльз Оливейра ва Бенеил Дариушга очколар ҳисобига кўра ютқазди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг