UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 14:56Шахмат бўйича Ўзбекистон Олий лигаси якунланди: 15 минг доллар кимга насиб қилди? 0 14:35Муроджон Аҳмадалиев АҚШга йўл олди (ФОТО) 0 14:14Райан Гарсия допинг билан боғлиқ хабарга муносабат билдирди 0 13:52Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди 0 13:28Нурсултон Рўзибоев ММА спорт турининг энг кучли томони нимада эканини айтди 0 13:05ФИДЕ рейтинги янгиланди: Абдусатторов кучли бешликда! 0 12:43Райан Гарсиянинг Хейни билан жанги олдидан топширган допинг-тестидан тақиқланган модда топилди 0 12:22ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади 0 12:01Илия Топурия эҳтимолий рақибларини айтди 0 11:40Соболенко Мадридда финалга чиқа олмаса, иккинчи ракетка мақомини топширади 0 11:19Қозоғистонлик аралаш яккакураш устасининг UFC`даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 10:58Арне Слотнинг "Ливерпуль"да амалга оширадиган илк трансфери маълум 0 10:37Майк Тайсон - Жейк Пол жанги профессионал мақомда ўтказилади 0

10 июл 17:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хабиб UFC'да 13 та рақибини мағлуб этган. Хабибдан енгилганлар ҳозир қаерда?

Бири жарроҳ бўлди, яна бири уйларни таъмирлаб сотади.

Хабиб Нурмагомедов собиқ чемпион ва UFC шон-шараф зали аъзоси. Саккиз йил давомида у 13 марта октагонга кирган ва ҳеч қачон мағлуб бўлмаган.

Унинг рақиблари ҳозир қандай ишлар билан банд?


Камал Шалорус

Хабиб билан жанг Шалорус учун UFC'даги иккинчи жанг бўлди - ўша пайтда у 39 ёшда эди. Ҳаммаси бўлиб, у промоушенда уч марта жанг қилди ва барчасида мағлуб бўлди. Рафаэль доc Аньосга ютқазганидан сўнг, у лигадан четлатилди ва ОNE FC билан шартнома имзолади. Сингапурда у чемпионликгача етиб келди, аммо камарни қўлга кирита олмади. Кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг 2017 йилда фаолиятини якунлади.

У ҳозир Вашингтонда яшайди, у ерда туман жанг санъатлари спорт зали жойлашган, Шалорус аралаш яккакурашлар бўйича катта мураббий бўлиб ишлайди. 2018 йилдан бери - у таъмирталаб уйларни сотиб олади, уларни ўзи таъмирлайди ва уларни юқори нархда сотади. У бўш вақтларини Испания, Марокаш, Греция ва Иордания каби давлатларни саёҳат қилишга сарфлайди.


Глейсон Тибау

Тибау билан жанг Нурмагомедов фаолиятидаги энг қийини саналади. Глейсон Хабибни стойкада тўхтатди, ўзини Хабибнинг барча уринишлардан ҳимоя қилди ва ММА Decisions   порталининг аксарият мустақил экспертлари ғалабани унга беришди. Шунга қарамай, жангни бошқараётган ҳакамлар ҳар бир раундни Нурмагомедовга берди.

Тибау учун бу мағлубият унинг фаолиятидаги саккизинчиси бўлди, бироқ у яна олти йил UFC'да қолди. Глейсон кетма-кет тўртта мағлубиятдан сўнг - 2018 йилга келибгина ташкилотни тарк этди. Шундан кейин у Оскар Де Ла Хоя билан ишлади, Хитойда порлади ва PFL'да бешта жанг ўтказди. Ҳозир Тибау 39 ёшда, лекин у ҳали ҳам жанг қилмоқда - феврал ойида у Тюмендаги RCC турнирида Алексей Кунченкога ютқазди.


Тиаго Таварес

2018 йилда Таварес ўз фаолият соҳасини тубдан ўзгартирди - у аралаш жанг санъатини тарк этди ва бир вақтнинг ўзида тиббиёт соҳасида бир нечта дастурларни таклиф қиладиган Cонтестадо университетига ўқишга кирди. Ўқиш пайтида Таварес икки марта жанг ўтказди - у талабалар ҳаётида адреналин жуда кам эканлигини тан олди.

Екатеринбурга ўтказилган турнирдаги мағлубиятдан сўнг у ниҳоят спортни тарк этди ва ўшандан бери Бразилия клиникасида жарроҳ бўлиб ишламоқда. Шу билан бирга, Таварес жанг санъатларини унитгани йўқ, мунтазам равишда жиу-житсу  машғулотларидан фотосуратларни ижтимоий тармоқларга жойлаштиради.


Абель Трухильо

Трухильога қарши жангда Нурмагомедов амалга оширилган тейкдаунлар сони бўйича UFC рекордини ўрнатди - у рақибни 21 марта партерга йиқитган (жами 27 уриниш бўлган). Трухильонинг ўзи 2017 йилдан бери жанг ўтказмаган, бироқ у фаолиятини тугатгани ҳақида эълон қилмади - узоқ вақт жанг ўтказмаганига асл сабаб унинг ҳибсга олингани эди.

Трухильо уч йил олдин қамоққа олинган. Полиция унинг телефонида вояга етмаган қизларнинг ўнлаб фотосуратларини топгач, болаларни жинсий эксплуатация қилишда айбланиб ҳибсга олинган эди. Трухильо ўз айбига иқрор бўлди ва 18 ойгача қамоқ жазоси билан таҳдид қилинган бўлса-да, шартли қамоқ жазосини олди. Бу унинг қонун билан боғлиқ биринчи муаммоси эмас - 2007 ва 2009 йилларда Абель ўз фарзандининг онасига нисбатан зўравонлик содир этганликда айбланган.


Пэт Хили

Хили UFC'да ёрқин дебют қилди: афсонавий Жим Миллерни учинчи раундда нафақат бўғиб қўйди, балки оқшомнинг энг яхши жанги учун бонус ҳам олди (кейинчалик жанг Хили томонидан марихуана тести муваффақиятсиз ўтказилгани учун ҳақиқий эмас деб топилди). Беш ой ўтгач, у Хабибга ютқазди - бу мағлубият тўртта муваффақиятсиз сериянинг дастлабкиси бўлди, шундан сўнг у UFC'дан ҳайдалди.
Пэт спортни давом эттирди - у кичик минтақавий промоушенларда жанг қилди ва 2017 йилда АCB билан шартнома имзолади. У фаолиятидаги сўнгги жангини Грознийда ўтказган, ҳозир эса Портлендда яшайди ва ўт ўчирувчи бўлиб ишлайди.


Рафаэль дос Аньос

Хабибдан мағлубиятга учраганига қарамай, доc Аньос ундан олдин чемпионликка эришди. UFC 185нинг асосий жангида у Энтони Петтисни мағлуб этди, Доналдь Серронега қарши муваффақиятли ҳимояни ўтказди ва 481 кун давомида чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди. Доc Аньос 38 ёшида UFC'да жанг қилди. Декабрь ойида у ташкилотдаги 21-ғалабасини нишонлади - Браян Барбаренани бўғиб қўйди.

У феврал ойида ўтказилган операциядан сўнг тузалиб июлда октагонга қайтишига ишора қилмоқда. Рафаэль Калифорнияда яшайди, у ерга 12 йил олдин кўчиб ўтган - 2019 йилда у АҚШ фуқаролигини олган.


Даррелл Хорчер

Хабиб билан жангдан бир ой ўтгач, Хорхер даҳшатли ҳалокатга учради: унинг мотоцикли қарама-қарши йўлакдан чиқиб кетган йўловчи машинаси билан тўқнашиб кетди. Тўқнашув шунчалик кучли эдики, Хорхер мотоцикл рулидан учиб кетди ва мотоциклнинг ўзи портлади. Даррелл омон қолди ва бир йилдан кейин октагонга қайтди.

Кетма-кет иккита мағлубиятдан сўнг у UFC'дан кетди, аммо профессионал спортни тарк этмади. Хорхер охирги марта 2022 йилнинг май ойида жанг қилган, ўшанда у Хабиб Нурмагомедовга тегишли бўлган Eagle FC промо-турнирида Аҳмад Алиевга ютқазган.


Майкл Джонсон

Хабиб билан баҳс Жонсоннинг айни дамда рақамли турнирлардаги сўнгги иштирокидир. Ўшандан бери у узоқ мағлубиятлар сериясини камёб ғалабалар билан алмаштириб келмоқда. Бу вақт ичида Жонсон икки марта вазн тоифасини ўзгартирди, аммо рейтингларда ўз ўрнини топмади.

У сўнгги жангини май ойида ўтказди – у Диего Феррейрадан нокаут қабул қилиб олди. Жанг олдидан у шундай деган эди: "Мақсадимга эришмагунимча курашни давом эттираман. Мен ҳали ҳам чемпионлик камарини қўлга киритишни хоҳлайман, чемпионликгина менинг чанқоғимни қондиради".


Эдсон Барбоза

Хабибдан енгилгач, Барбоза 10 та жанг ўтказиб, улардан олтитасида мағлуб бўлган. Ўзининг фахрий мақомига қарамай, Эдсон фаол, йилига икки марта доимий равишда жанг қилади. Шу билан бирга, у кўп вақтини оиласига бағишлайди (бу ҳақда у доимо ижтимоий тармоқларда гапиради) ва саёҳат қилади - у яқинда ўз она юрти Бразилияда мактаб ўқувчиларига мотивацион нутқ сўзлади.

37 ёшида Барбоза фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламаяпти ва яқинда ҳатто 70 ёшгача кетмаслигига ишора қилиб, ҳазиломуз пост ҳам жойлаштирди. Апрель ойида Барбоза Билли Куарантиллони муддатидан олдин мағлуб этди ва бундан икки ой олдин у АҚШ фуқароси бўлганини эълон қилди. Эдсон 2009 йилдан бери Америкада яшайди.


Эл Яквинта

Хабибга қарши жанг UFC 223 турнирининг марказий жанги мақомида бўлиб ўтди ва бу чемпионлик учун кураш эди. Шунга қарамай, Яквинтанинг фаолиятида жиддий пасайиш юзага келди: у тўртта жанг ўтказди, шундан учтасида мағлуб бўлди ва карерасини якунлашга қарор қилди. Ҳозиргача у Алжамейн Стерлинг ва Мераб Двалишвилига жангларга тайёргарлик кўришда ёрдам беради ҳамда жанглар пайтида уларнинг бурчагида бўлади.

Айни вақтда Яквинта кўчмас мулк агенти бўлиб ишлайди - у лицензияни 2016 йилда олган. Кўчмас мулк маълумотлар базаси Яквинта кўчмас мулкни фақат Нью-Йоркда сотганини кўрсатади - етти йиллик иш давомида у 51 та битим тузган. Энг охиргиси июн ойида 565 минг долларга сотилган уй эди.


Конор Макгрегор

Хабибдан учралган мағлубият Макгрегорнинг фаолиятидаги энг оғриқли эпизод бўлиб, шундан сўнг у 15 ой давомида ғойиб бўлди. Охирги учта жангда Конор бор-йўғи бир марта ғалаба қозонган ва иккита жангда муддатидан аввал мағлуб бўлган – ҳар иккисида ҳам Дастин Порьега енгилган. 34 ёшли Макгрегор 2021 йил июл ойидан бери октагонга чиқмади.

Тез орада у Майкл Чендлерга қарши жанг қилиши керак. Лекин, ҳатто жанг санаси ҳам белгиланмаган - чунки Конор ҳали USADA тест базасига қайтмаган. Қайтишга яна бир муаммо тўсқинлик қилмоқда - июн ўрталарида уни жинсий тажовузда айблашди.


Дастин Порье

Нурмагомедовдан енгилганидан сўнг Порье кетма-кет учта жангда ғолиб бўлди. Бу серия уни Чарльз Оливейрага ютқазган чемпионлик жангигача олиб келди. Ноябрь ойида Порье Майкл Чендлерни муддатидан олдин мағлуб этди ва энди енгил вазн тоифаси рейтингида иккинчи, P4P рейтингида 13-ўринни эгаллаб турибди.

Дастин октагондан ташқарида муваффақиятли бизнесмен. 2020 йилда у ўзининг аччиқ соусларини ишлаб чиқарди ва бир йил олдин Rare Stash бурбон сотувга чиқди - бир шишаси тахминан 100 доллар туради.


Жастин Гетжи

Сўнгги уч йил ичида Гетжи октагонга атиги уч марта кирди (икки марта оқшомнинг энг яхши жанги учун бонус олган). Ҳозирда у енгил вазн тоифасида учинчи ўринни эгаллаб турибди ва фаолиятининг сўнгги босқичида эканини тан олди: "Мен 37 ёшимда фаолиятимни якунламоқчиман. Ҳозир мен 34 ёшдаман. Ҳали икки-уч йилим бор. Бу иш билан абадий шуғулланмайман".

30 июл куни у Дастин Порье билан жанг қилади - жанг ғолиби BМF камарига ва эҳтимол чемпионлик жангига эга бўлади.


sports.ru сайти асосида Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади

Дизайнер: Мухтасар Умарова

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг