UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0

02 апр 14:44
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Хабибнинг таиландча бокс билан шуғулланадиган укаси. У ажойиб жанг қилиб рақибларини енгади, эртага у Bellator'да дебютини ўтказади

Хабиб - авлоднинг асосий юлдузи !

Хабиб ёлғиз эмас. Абдулманоп мураббийлик фаолияти давомида АҚШни ҳам ҳайратга соладиган ёш жангчиларни тарбия қилган. Январда UFC`да дебют жанги ғалабасини 25 ёшли Умар Нурмагамедов нишонлаган бўлса, апрелда эса Хабибнинг амакиваччаси 22 ёшли Усмaн илк бора Bellator қафасига кўтарилади.

Усмон кикбоксинг билан шуғулланади. У Хабиб билан бирга машқ қилади, бироқ Усмон акасига ўхшамайди.

Усманни Хабибдан кейинги асосий қобилиятли жангчи дейиш мумкин. У оёқ билан зарба беришни ёқтиради ва жангларини асосан муддатидан аввал якунлайди.

Усмон Кизилюртда туғилган. Болалигида эркин кураш билан шуғулланди. Вақт ўтиб мураббийлар ўзгарди, шу сабабли машғулотларни тўхтатади ва спортга бўлган қизиқиши ҳам йўқолди. Катта акаси Умар таиландча бокс билан шуғулланишни бошлаганида, Умар уни кузатишни бошлайди. Унга жанг қилиш ёқарди ва мактабни тугатганидан кейин Махачқалага - амакиси Абдулманопнинг ёнига келади. 

Усмон янги мураббийи билан биргаликда эркин кураш ҳамда греплинг билан шуғулланиб, ММА бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди. У енгил вазн тоифасидаги баҳсларда қатнашди. Унинг бўйи баланд, узун оёқлари эса жангда устунлик берарди. Усман рақибини назоратга олишдан тортиб, то тизза ва тирсак билан зарба берадиган ўзига хос услубларга эга. 

Мураббийининг ундан умиди катта, Хабибнинг менежери Али Абдел-Азиз эса уни мижозининг яхшиланган "версияси" сифатида ҳисоблайди:

“ Усмон - ҳақиқий қотил. Одамлар уни кузатади. Унда ҳамма нарса бор: зарба бериш техникаси, грэпплинг, жиу-житсу, у тирсаги билан берилган зарба орқали рақибини нокаут қилишни уддалайди. У шунчаки ажойиб: Хабиб, Жон Жонс ва Исраэл Адесаньянинг бирлашувидан иборат". 

Усмоннинг кўрасткичи - 11-0, 7 ғалабасини нокаут орқали қўлга киритган. Унинг охирги жанги 2020 йил сентябрда Святаслав Шабановга қарши бўлган эди. 

У рақибига қараганда тезроқ ҳаракат қилди ва иккинчи раундда бир қанча зарбалардан сўнг Шабанов оқсоқланиб қолди. Усмон рақибини оёғининг оғриғидан ялинишигача олиб келди. 

- Жангни тўхтатинг, - дея бир нечта шиддатли зарбалардан кейин Шабанов ҳакамга мурожат қилди.

- Таслим бўлдингми? - хотиржамгина сўради Усмон. 

- Ҳа.

Жангдан сўнг Нурмагамедов:

“Мен дунёнинг энг яхши гуруҳида шуғулланаман. Қандай туйғулар бўлиши мумкин? Ҳали эйфория йўқ, унга деярли етиб боряпман. Менга шунча камера гўё калашников автоматидек қараб турибди", дея айтганди. 

Усмоннинг зўрлар билан машғулот олиб бораётгани рост. У ҳаттоки яримоғир вазн тоифаси бўйича UFC чемпиони Камару Усман билан бирга битта спорт залида машғулот ҳам қилган. 

Bellator - Усмон учун имконият. Унинг фамилияси машҳурлиги сабаб ашкилотнинг ҳам ундан умиди катта. 

Хабиб амакиваччасининг жангларида қатнашади ва жуда ҳавотирланади. Унинг сўзларига қараганда, Усмонга рақиб топиш қийин, шунинг учун "Беллатор"га ўтиш - бахт. Ташкилот раҳбари Скотт Кокер ёш жангчидан умидворлигини маълум қилган.

Кокер «Усмон Нурмагамедов билан шартнома имзолаш орқали биз "Беллатор" дунёнинг энг яхши жангчиларга уй ва ММА нинг бўлажак юлдузлари жанг қилиш учун ташриф буюрадиган ташкилот эканлигини аниқ исботлаймиз. Усмоннинг ташкилотга қўшилганидан жуда хурсандман, у дарҳол ўз маҳоратини намойиш этиш имкониятига эга бўлади.

Машҳур акаси каби у ҳам енгил вазн тоифасида жанг қилади. Усмон Калифорниядаги Америка Кикбоксинг Академиясида Хабиб билан шуғулланяпти, шунингдек у Доғистонда марҳум Абдулманоп Нурмагамедовдан ҳам билим олган», - деб ёзиб қолдирган ўзининг Инстаграм саҳифасида Кокер. 

Усмоннинг илк рақиби 28 ёшли америкалик Майк Хемел бўлади. Жангчи сўнги тўрт йил давомида 6 та жангнинг 4 тасида мағлубиятга учраган ва энди Нурмагамедовнинг чекига тушган. Хабиб ўзининг Инстаграм саҳифасида амакиваччасини қўллаб қувватлаган: 

«Биз унга ишонамиз ва ундан ғалаба кутамиз. Усмон, газни бос, тўхтама. Американи забт этиш вақти келди».

Усмон фаолиятини энди бошлаган бўлишига қарамасдан, кўплаб мухлисларга эга. Аммо, у шон-шуҳратга берилмайди, доим Абдулманопнинг асосий маслаҳатини эсда сақлайди. 

«Амаким ҳар доим камтар бўлишни, қафасдан ғалаба билан чиққанда ҳам юлдузликка чалинмасликни айтарди. Жангдан кейин кўплаб ҳис-туйғулар бўлади, бироқ шу гапларни эслайман ва тинчланаман. Бутун умр амакимдан минатдорман», - дейди Усмон. 

Усмон ўтган йилнинг ноябрида - 22 ёшида уйланди. Бу жангчига қўшимча масъулият юклайди: 2 апрель куни "Беллатор 255"да уни фақатгина ғалаба қониқтиради. 

Sports.ru асосида Озода Қаюмова тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг