10 дек 09:29
Янгиликлар
Теннис
Хабибулина Тунис турниридаги иштирокини якунлади
Туниснинг Хаммамет шаҳри мезбонлик қилаётган теннис бўйича ITF тоифасидаги турнир ўзининг қизғин палласига кирди.
Соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада иштирок этган Албина Хабибулина чорак финал остонасида ўз юришини тўхтатди.
Хабибулина илк даврада чехиялик Моника Килнаровани 6:4, 3:6, 6:4 ҳисобида мағлуб этган эди. Афсуски, у иккинчи даврада франциялик Жаде Сувринга икки сетда ҳам бир хил 2:6 ҳисобида ютқазди. Жаде турнирнинг иккинчи ракеткаси сифатида ҳаракат қиляпти.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар