07 дек 08:25
Янгиликлар
Теннис
Хабибулина Тунисдаги турнирда иккинчи даврага чиқди
Туниснинг Хаммамет шаҳрида теннис бўйича ITF тоифасидаги турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этяпти.
Соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада икки теннисчимиз - Юлия Ким ва Албина Хабибулина ҳам қатнашяпти.
Ҳар икки теннисчимиз ҳам ўз иштирокларини саралаш баҳсларидан бошлашди. Юлия Ким саралашнинг иккинчи ракеткасига имкониятни бой бериб, асосий тўрга чиқа олмаганди.
Хабибулина эса Кимдан фарқли равишда асосий тўрга йўлланма олди. Кеча у илк даврада чехиялик Моника Килнаровага қарши кортга чиқди. Уч сет давом этган баҳсда вакиламиз 6:4, 3:6, 6:4 ҳисобида зафар қучди.
Энди унинг иккинчи даврадаги рақибаси франциялик Жаде Суврин бўлади. Бу теннисчи турнирнинг иккинчи ракеткаси сифатида ҳаракат қиляпти.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар