06 дек 10:15
Янгиликлар
Теннис
Хабибулина Тунисдаги турнирнинг асосий тўрига чиқди, Ким эса ютқазди
Бугун Туниснинг Хаммамет шаҳрида теннис бўйича ITF тоифасидаги турнирнинг асосий тўр баҳслари бошланади.
Соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу мусобақада икки теннисчимиз - Юлия Ким ва Албина Хабибулина ҳам иштирок этяпти.
Ҳар икки теннисчимиз ҳам ўз иштирокларини саралаш баҳсларидан бошлашди. Юлия Ким саралашнинг иккинчи ракеткасига имкониятни бой бериб, асосий тўрга чиқа олмади.
Хабибулина эса Кимдан фарқли равишда асосий тўрга йўлланма олди. Бугун у илк даврада чехиялик Моника Килнаровага қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар