UZ

Сўнгги янгиликлар

22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0

03 янв 10:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси бешта янги қўмитага асос солди

Теглар :  БоксAIBA
Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA) ташкилотда бешта янги қўмита ташкил этилганлигини эълон қилди.

Ассоциацияда тренерларнинг янги қўмитаси фаолият юритади. Бу қўмита малакали мураббийлар кадрларини тайёрлаш масалаларини ҳал этади ва спортчиларни мусобақаларга тайёрлаш услубиятларини ишлаб чиқади.

Бундан ташқари қуйидаги янги қўмиталарга асос солинди:

– чемпионлар ва тренерлар қўмитаси. Унинг таркибига жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳурматга сазовор бокс фаҳрийлари ва спортда юқори натижаларга эришган, ўз тажрибаси билан ўртоқлашишга тайёр бўлган машҳур чемпионлар киради;

– мусобақалар бўйича қўмита. У AIBA турнирларини ўтказишга раҳбарлик қилади ҳамда ушбу мусобақаларнинг барча халқаро талабларга мувофиқ бўлишини кафолатлайди;

– хотин-қизлар қўмитаси. Ушбу қўмита жаҳон боксида гендер тенглигини таъминлашга даъват этади;

– тиббиёт ва допингга қарши қўмита. Унинг вазифаси спортчиларнинг барча тиббиёт ҳамда допингга қарши қонунчилик талабларига амал қилишларини таъминлашдан иборатдир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг