UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25Фьюри ва Усик ўртасидаги реванш жангининг қачон ўтказилиши маълум 0 15:20Ўзбекистонда Париж Олимпиадаси учун яна бешта лицензия! 0 15:04Расман. Тожикистонлик UFC жангчисининг навбатдаги жанг тасдиқланди + ПОСТЕР 0 14:43"Усик фаолиятини якунлаши керак" - Фроч 0 14:22"Манчестер Юнайтед" Санчони 50 миллионга сотмоқчи 0 14:01Формула-1. Макс Ферстаппен – Эмилия-Романья Гран-приси ғолиби! 0 13:40Боксчи қизларимиз лицензион турнирга йўл олишди. Турдибекова ҳам Таиландга боради 0 13:19"Бургут" клуби янги мавсум учун янги бош мураббийни эълон қилди 0 12:58"Байер" билан чемпион бўлган ҳимоячи "Бавария"га қайтади 0 12:37Пойтахтимизда таэквондо WT бўйича халқаро турнир старт олди 0 12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0 11:55WTA рейтинги. Абдураимова 25 поғонага пастлади, Cевил 16 ўрин кўтарилди 0 11:34Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди 0 11:13Генри Сехудо рақиб танлади ва унга ўғлим дея мурожаат қилди 0 10:52ATP рейтинги. Рим "Мастерс" чемпиони энди 4-ракетка, Султонов 13 поғонага кўтарилди 0

25 дек 13:42
Янгиликлар

Кураш

Халқаро Кураш ассоциациясида йил лауреатлари аниқланди

Теглар :  Кураш
Халқаро Кураш ассоциацияси Янги йил арафасида якунига етиб бораётган спорт мавсуми ғолибларини эълон қилди.

Эътиборли жиҳати, жорий йилги лауреатлар тўққизта номинацияга кўра аниқланди.


“Йилнинг энг яхши аёл курашчиси” номинациясида ғолиблик Жакартада ташкил этилган Осиё ўйинлари ҳамда Ҳиндистонда ўтган Осиё чемпионати ғолиби, ҳамюртимиз Гулнор Сулаймоновага насиб этди.


Эронлик таниқли полвон, 81 кг.гача бўлган вазн тоифасида Осиё ўйинлари ва қитъа чемпионати ғолиби, шунингдек, соҳибқирон Амир Темур хотирасига бағишлаб Президент соврини учун Шаҳрисабзда ўтказилган VII Халқаро турнир чемпиони Илёс Али Акбари “Йилнинг энг яхши курашчиси” номинациясида ғолиб, деб топилди.


Энг яхши аёл ҳакам сифатида Хитой Тайпейи вакиласи Хо Пи Йен эътироф этилган бўлса, эркаклар орасида ушбу номга жанубий кореялик Ким Сукил муносиб кўрилди.


“Йилнинг энг яхши турнири” номинациясида Индонезияда ўтказилган XVIII ёзги Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган кураш мусобақалари эътироф этилди. Таъкидлаш жоиз, Кураш биринчи маротаба расман Осиё ўйинлари дастурига киритилди. Қолаверса, мусобақа юксак савияда ташкил этилиб, ОАВ орқали ҳам кенг ёритилди.


“Кураш ривожига муносиб ҳисса қўшган энг яхши миллий федерация”йўналишида Италия кураш федерацияси ғолиб чиқди. Боиси, Италия кураш федерацияси чекланган молиявий имкониятлар билан ҳам самарали фаолият олиб борди, италиялик полвонлар эса деярли ҳеч бир мусобақани ўтказиб юборишмади. Қолаверса, биринчи марта Италияда мураббийлар учун семинар ташкил этилди.


“Кураш ривожига муносиб ҳисса қўшган энг яхши минтақавий федерация”номинациясида ғолиблик Панамерика кураш иттифоқига насиб этди.


“Йил ғалабаси” номинациясида ғолибликни бир йўла икки миллий федерация қўлга киритди. Қувайт кураш федерациясига соврин ушбу мамлакат полвонлари илк бора Осиё ўйинларининг кураш мусобақаларида бронза медалига сазовор бўлишгани учун берилди. Ҳиндистон кураш федерацияси эса ушбу юрт курашчилари Жакарта гиламларида биттадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритишгани учун совринга муносиб кўрилди.


Ниҳоят “Жаҳонда кураш ривожига қўшган муносиб ҳиссаси учун” номинациясида Ўзбекистон кураш федерацияси ғолиб бўлди.


Жорий йилда мазкур спорт ташкилоти томонидан юртимизда Президент соврини учун учта нуфузли мусобақа (Шаҳрисабз, Хива ва Тошкент шаҳарларида) юксак савияда ташкил этилди. Қолаверса, дунё миқёсида ҳам миллий спорт туримизни оммалаштириш йўлида самарали фаолият олиб борди.


Биз барча ғолибларни муборакбод этамиз.


Отабек Эшмаматов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг