UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0 12:38Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди 0

23 июн 14:17
Янгиликлар

Токио-2020

Халқаро Олимпия куни ва “Токиога 30 кун” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди

Инсон ўзи яратиб, ўзи лол қолган кашфиётлари бисёр.

Асрлар оша дўстлик, ҳалоллик, беғаразлик руҳини сақлаб келаётган Олимпия ўйинларини ўтказиш ғояси ҳам инсон тафаккури ижодига мансубдир. Бундан роппа-роса 127 йил аввал барон Пьер де Кубертен бошчилигида Олимпия ўйинларини тиклаш учун энг катта қадам қўйилди, яъни 1894 йилнинг 23 июнь куни Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ)га асос солинди. Шу сабаб ушбу сана бутун дунёда «Олимпия куни» сифатида нишонлаб келинади.

Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз томонидан юртимизда соғлом турмуш тарзи, Олимпия ҳаракатини ривожлантиришга катта аҳамият қаратилмоқда. Ёшларимизнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари, жисмонан соғлом бўлиши учун барча шароитлар яратиб берилмоқда. Бугун Сизлар билан ўтказаётган ушбу байрамимиз ҳам ҳурматли юртбошимиз илгари сураётган ана шундай эзгу ғоялар тарғиботида муҳим аҳамият касб этади. 

Бутун дунёда юзага келган эпидемиологик вазият сабаб ўтган ўтган йил ушбу сана барча давлатларда онлайн тадбирлар билан нишонланди. Бугун ҳам коронавирус пандемияси тўлиқ ортга чекинмаганини инобатга олган ҳолда ушбу байрамни ихчам ва чиройли қилиб ўтказиш кўзда тутилган. Мамлакатимизда 2021 йилги Олимпия куни бошланмоқда. 28 июнга қадар давом этадиган ушбу ҳафталикда 15 та федерацияларимиз турли оммавий тадбирлар, қизиқарли мусобақалар ташкил қилишни режалаштирган.

Шунингдек, бугун Япониянинг Токио шаҳрида старт оладиган  Токио-2020 XXXII ёзги Олимпия ўйинларининг стартига роппа-роса 30 кун қолди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳукуматимизнинг бевосита қўллаб-қувватлаши остида Туризм ва спорт вазирлиги ва бошқа ташкилотлар билан қизғин ҳозирлик кўрмоқда. 

Ҳозирга ҳолатга кўра, Ўзбекистон делегацияси Токио-2020 Олимпия ўйинларига 72 та, Паралимпия ўйинларида эса 29 та йўлланмани қўлга киритган. Лицензион давр тўлиқ ёпилмаганини инобатга олсак, мазкур кўрсаткичлар яқин кунлар ичида янада ортиши кутилмоқда. 

Токио-2020 Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 23 июль куни Токиодаги Олимпия стадионида бўлиб ўтади ва мусобақа 8 августга қадар давом этади.

Бугун Миллий матбуот марказида 23 июнь – Халқаро Олимпия куни ва “Токиога 30 кун” мавзуларида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда МОҚ номидан ташкилот Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Қўмита раисининг ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов иштирок этишди.

Тадбирда мутасаддилар Халқаро Олимпия кунининг юртимизда нишонланиши, ташкил этилаётган тадбирлар, шунингдек, Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлида тайёргарлик режалари, ҳукуматимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар хусусида батафсил гапириб беришди. Ўз навбатида, журналистлар мавзулар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. 

Фото: Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг