UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

07 июл 19:21
Янгиликлар

Бошқалар

Халқаро олимпия куни “Ёшлик”да ҳам давом этди

Теглар :  Олимпия куни
Жорий йилги Халқаро Олимпия куни ўзгача тарзда нишонланди.

Бунинг баробарида, оммавий юриш, югуриш ва вело марафонлар, турли миқёсдаги мусобақалар ва спорт турлари бўйича кўргазмали чиқишларда  касби ва кори, қолаверса, ёшидан қатъий назар барча бирдек фаоллик кўрсатди. Муболаға эмас, бу ҳамюртларимизга хуш кайфият, қувончли лаҳзаларни туҳфа этди. 

Халқаро Олимпия куни муносабати билан ўтказилган “Халқ сайли” умуммиллий спорт тадбирлари  6 июль куни эрталаб Урганч шаҳрида оммавий юриш марафони билан бошланиб, кечқурун “Ёшлик” спорт мажмуасида давом этди. У ерда спортчилар ўзларининг мафтункор кўргазмали чиқишлари билан олқишларга сазовор бўлишди. Картинг усталарининг маҳорати ҳам йиғилганлар эътиборидан четда қолмади. Мажмуа стадионининг марказий қисмида “жонли” равишда ясалган Олимпиада ўйинлари рамзи - беш халқа эса ҳамюртларимизнинг Олимпия ҳаракати ривожига бефарқ эмасликларини, спортга ҳамнафас эканликларини намоён этди.

Мазкур тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари С.Салаев мажмуага йиғилганларни спорт байрами билан қутлаб, Халқаро Олимпия кунига бағишлаб уюштирилган  мусобақаларни юқори савияда ташкил қилганлиги учун бир гуруҳ таълим муассасалари, ҳокимликлар ва ташкилотларни вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғаси билан тақдирлади. Тақдирланганлар орасида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси(бошлиғи Шокир Мадаминов) ҳамда бошқарма тасарруфидаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби(директори Жамоладдин Абдуллаев) ҳам бор эди. “Ёшлик” спорт мажмуасида бўлиб ўтган “Халқ сайли” умуммиллий спорт тадбирига хоразмлик таниқли ва хушовоз хонандаларнинг гала-концерти ҳам файз ва тароват, жўшқинлик олиб кирди. 

    

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг