UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

22 июн 11:02
Янгиликлар

Тадбирлар

Халқаро Олимпия кунини “Янги нафас” билан қарши оламиз

Ҳар йили 23 июнь куни дунёнинг барча бурчакларида спорт, саломатлик ва бирдамлик байрами – “Олимпия куни” сифатида нишонланади.

Бу йил ҳам мамлакатимизда ушбу санани катта шодиёна билан қарши олиш режалаштирилган. Кеча ёшлар ишлари агентлигида ушбу тадбирга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Спортни ривожлантириш вазирлиги бошқарма бошлиғи Баҳодир Маматназаров, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси Бош котиби Камолиддин Рўзимуҳаммедов, Ёшлар ишлари агентлиги мутасаддилари, шунингдек, кўп сонли ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси бир қатор ташкилотлар, спорт федерация ва ассоциациялари билан ҳамкорликда жорий йил ҳам Халқаро Олимпия кунини катта шодиёна билан кутиб олишни ният қилган. Байрам бу йил ушбу куннинг “классик” тадбири – оммавий югуриш мусобақалари билан ўтказилиши кўзда тутилган. 

Маълумки, Халқаро Олимпия куни байрами дунёнинг кўплаб мамлакатларида айнан оммавий югуриш тадбири билан нишонланади. Бу йил ҳамюртларимиз мазкур санани “Янги нафас” марафони билан қарши олишади. Ҳар йили ўтказиб келинадиган ушбу тадбир шу тариқа бу йил “Олимпия куни”га уланиб кетади.

Анжуман аввалида мутасаддилар Халқаро Олимпия кунининг бу йил қандай нишонланиши ҳақида маълумот беришди. Жумладан, Ойбек Касимов “Олимпия куни” байрамининг тарихи, спорт оламида тутган ўрни ҳақида гапирар экан, бу орқали давлатимиз раҳбари илгари сураётган соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш мақсади турганини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, Камолиддин Рўзимуҳаммедов мусобақа регламенти, ташкилий қўмита томонидан олиб борилаётган тайёргарликлар, баҳслар пойтахтимизнинг қайси кўчаларидан ўтиши ҳақида гапирди. Унга кўра, иштирокчилар учун катта қийинчилик туғдирмаслик, имконияти чекланган аҳоли қатлами вакилларини ҳам жалб қилиш мақсадида пойга 3 км масофада ўтказилади.

Режага кўра, бу йилги “Олимпия куни” байрам тадбирлари 26 июнь куни бўлиб ўтади. Ушбу санада Фарғона, Наманган, Чирчиқ, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Шаҳрисабз, Тошкент шаҳарларида бир вақтнинг ўзида оммавий югуриш тадбири ташкиллаштиради. Унда ҳар бир шаҳарда камида 2 000 нафардан зиёд иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.

Қайд этиш жоиз, Халқаро Олимпия қўмитаси бўлажак байрамни айнан 23 июнь санасида эмас, унга яқин бўлган кунларда ҳам нишонлаш мумкинлиги бўйича тавсия бериб келади. Анжуман давомида мутасаддилар журналистларнинг ташкилий жараён билан боғлиқ саволларига батафсил жавоб беришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг