UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39Бетербиев Бивол билан жанг қолдирилиши ҳақида: "Шифокорлар туриб олишди" 0 14:17Бугун Goygol Cadet European Cup турнирида яна икки ёш дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 13:55Бивол Бетербиев билан қодирилган жанг ҳақида фикр билдирди 0 13:31Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди! 0 13:10Жонс октагонга қайтиш санаси ҳақида гапирди 0 12:48Австрия ва Швейцария қўшҳоким, Ўзбекистон эса... 0 12:27WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров ҳамда Абдурасул Исмоилов тарозидан ўтишди, бугун Кореяда жанг + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:25Дмитрий Бивол 1 июнь куни энди кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди 0 12:02«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин 0 11:39Тайсон Фьюри Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб келди + ФОТО 0 11:17UFC 301 турнирида бонус қўлга киритган спортчилар номи аниқ бўлди 0 10:55Бугун Бразилияда ўтказилган UFC 301 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 10:34МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик 0 10:13Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз 0 09:52UFC 301 турнирининг марказий жанги тўлиқ давом этди 0

09 сен 19:58
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Халқаро Олимпия қўмитаси КХДР Олимпия қўмитасини вақтинча четлатди

Теглар :  ХОҚ
Халқаро Олимпия қўмитаси КХДР МОҚни молиялаштиришни тўхтатади.

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) Токио Олимпиадасида иштирок этмаганлиги сабабли КХДР Олимпия қўмитасини 2022 йил охиригача дисквалификация қилди. Бу ҳақда ХОҚ раҳбари Томас Бах ташкилот Ижроия кенгаши йиғилишидан сўнг журналистларга маълум қилди.

"Токиодаги Олимпия ўйинларида қатнашмаган ягона миллий олимпия қўмитаси - КХДР эди. Бу Олимпия хартиясини бузиш ҳисобланади. Шу сабабли Ижроия кенгаши 2022 йил охиригача КХДР МОҚни четлатишга қарор қилди", - деди Бах.

"ХОҚ КХДР МОҚни молиялаштиришни тўхтатади ва бошқа ёрдам кўрсатмайди", - дея қўшимча қилди Бах. КХДР спортчиларига саралаш босқичидан ўтган тақдирда 2022 йилги Пекин Олимпиадасида иштирок этиш имконияти берилади. ХОҚ Ижроия кенгаши ушбу спортчиларнинг ўйинларда иштирок этиш шартлари тўғрисида алоҳида қарор қабул қилади.

Апрель ойида КХДР Токио Олимпиадасида иштирок этмаслигини маълум қилди. Бу қарор март ойида МОҚ йиғилишида қабул қилинган. КХДРнинг Токиога боришдан бош тортишига коронавирус пандемияси сабаб бўлган. бунга коронавирус пандемияси сабаб бўлган. КХДР спортчилари 2016 йил Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида иккита олтин, учта кумуш ва иккита бронза медални қўлга киритишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг