UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0

22 окт 07:52
Янгиликлар

От Спорти

Халқаро от спорти федерациси раҳбари Тошкентда

Юртимизга халқаро от спорти федерацияси раҳбари Ингмар де Вос ташриф буюрди.

Мартабали меҳмонга ташрифи давомида Россия от спорти федерацияси раҳбари Марина Сечина ҳамроҳлик қилмоқда. 

Ингмар де Вос пойтахтимиздаги от спортига ихтисослашган қатор объектларини кўздан кечирди. Айниқса, “Universal Jumping Agro” от спорти клубида ўтаётган ёшлар ўртасидаги халқаро мусобақа совриндорларини унинг ўзи тақдирлагани ёшлар учун чинакам мотивация бўлди.

 Халқаро ташкилот раҳбари юртимизда от спортини ривожлантиришга яратиб берилган шароитларга юқори баҳо берди. Шунингдек, жаноб де Вос соҳани янада ривожлантириш, отлар парвариши ва уларнинг ноёб зотини юртимизда кўпайтириш бўйича ўз маслаҳатларини ҳам билдириб ўтди. 

Айни пайтда юртимизда 15 та от спорти клубида 100 га яқин профессионал чавандозлар шуғулланиб келмоқда. Пойтахтимиздаги Ипподром базасида ўтган суҳбат давомида Қорабайир зотли отларни кўпайтириш, уларни халқаро мусобақаларга тайёлаш мавзусига алоҳида эътибор қаратилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг