UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0

09 ноя 20:22
Янгиликлар

Самбо

Халқаро самбо федерацияси ижрочи директори Сергей Табаков ЎзДЖТСУда бўлди

Теглар :  Самбо
Тошкент мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионати бошланишига оз вақт қолмоқда.

Шу муносабат билан, Халқаро самбо федерациясининг мартабали меҳмонлари юртимизга етиб келишмоқда.

Бугун, 9 ноябрь куни Халқаро самбо федерацияси ижрочи директори, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган мураббий, педагогика фанлари номзоди, Россия федерацияси жисмоний тарбия ва спот университети профессори Сергей Евгеньевич Табаков Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов билан бирга Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университетида бўлди. 

Меҳмонларни университет ректори Маҳмуджон Болтабоев кутиб олди. Томонлар учрашувда университетлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳақида суҳбатлашишди, бир қатор мавзуларни муҳокама қилишди. Университет кафедраси мудири, доцент, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Шуҳрат Арсланов эса меҳмонларга ўзига хос экскурсия ташкил қилди, меҳмонларни университетнинг эътиборга молик жойлари билан таништирди ва ЎзДЖТСУга оид қизиқ фактлар, маълумотлардан бохабар қилди. Мазкур ўқув даргоҳи Сергей Табаковда илиқ таассурот қолдирди. Ўз навбатида меҳмон ушбу ташрифдан мамнун бўлганини яширмади. 

Учрашув давомида ўзбекона анъаналарга содиқ қолган ҳолда меҳмонга зарбоф чопон кийдирилди.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг