UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

12 окт 08:45
Янгиликлар

Бошқалар

Халқаро спорт фестивалида юртимиз ёшлари фахрли ўринни эгаллади

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг ўқувчи-ёшлари ўртасида ўтказилган “VII Халқаро мактаб спорти фестивали” бўлиб ўтди.

Унда 11 мамлакатдан келган терма жамоалар таркибидаги 483 нафар ўқувчилар қатнашди.

Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, спорт фестивалида Ўзбекистон, Арманистон, Озарбайжон, Россия, Тожикистон, Украина, Туркманистон, Беларус, Молдова, Қозоғистон ҳамда Қирғизистон давлатлари мактаб ўқувчилари спортнинг бадминтон, баскетбол, волейбол, мини-футбол, стол тенниси, шахмат ҳамда мини сув полоси турлари бўйича беллашдилар.

Юртимиз шарафини ҳимоя қилган, юртимизда ўтказилган “Ёшлик спорт жамоалари” спорт мусобақаларида ғолиб бўлган Жиззах вилояти Зарбдор тумани 2-, 3-, 9- мактаб ўқувчиларидан шакллантирилган 8 нафар спортчи қизлар ушбу фестивалда спортнинг волейбол тури бўйича фахрли учинчи ўринни қўлга киритди.

Татаристон Республикаси Спорт вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотга кўра, мусобақалардан сўнг спортчилар Қозоннинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилди. Сўнгра таниқли спортчилар ҳақидаги фильм намойиши ва ташкил этилган маҳорат дарсларида иштирок этишга муваффақ бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг