UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28Macedonian Open. Фомин саралашни муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга чиқди 0 09:07Чавандозларимиз Бишкек турнирини 7 та медаль билан якунлашди 0 08:46Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади 0 08:25UFC Шара Буллетга рақиб берди 0 08:042024 йилнинг биринчи чорагида МОҚ учун 73 355 700 000 сўм ажратилибди 0 07:43Бугун Абдураимова "Ролан Гаррос"даги иштирокини бошлайди 0 07:22Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди 0 07:01Свитолина Страсбургда чемпионлик ҳимоясига киришди 0 19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0

27 окт 08:44
Янгиликлар

Таэквондо

Халқаро таэквондо ИТФ федерацияси икки нафар ҳамюртимизни юксак мақомга муносиб кўрди

Яқинда икки нафар ҳамюртимиз Халқаро таэквондо ИТФ федерацияси томонидан юксак мукофотга сазовор бўлишди.

Бош қароргоҳи Австриянинг Вена шаҳрида жойлашган ушбу нуфузли спорт ташкилоти Ўзбекистон таэквондо ИТФ Миллий ассоциациясининг президенти Лазиз Ҳасановни 7-ДАН (мастер) қора белбоғ ҳамда Халқаро тоифадаги инструктор сертификатлари билан мукофотлади.

Шунингдек, Халқаро таэквондо ИТФ федерацияси томонидан яна бир ҳамюртимиз, Ўзбекистон таэквондо ИТФ Миллий ассоциациясининг Бухоро вилояти бўлими раҳбари Убайт Мукаррамовга 6-ДАН қора белбоғ ҳамда Халқаро тоифадаги инструктор сертификати топширилди.

Таъкидлаш жоиз, жорий йил 25 август куни Халқаро таэквондо ИТФ федерациясининг халқаро онлайн семинари ўтказилган ва унда ўзбекистонлик мутахассислар ҳам иштирок этишганди. Бугун ҳамюртларимизга тегишли сертификатлар Ўзбекистонга етиб келди.

Спортчи ёки тренер Халқаро таэквондо ИТФ федерациясининг 7-ДАН даражасини олиши учун ушбу спорт турида камида 30 йил фаолият олиб борган бўлиши лозим. Лазиз Ҳасанов эса 31 йилдирки ушбу спорт турини Ўзбекистонда оммалаштириш йўлида жонбозлик кўрсатиб келмоқда.

Бу эса юртимизда нафақат Олимпия спорт турлари, балки ноолимпия ва миллий спорт турларини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганидан далолат беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг