UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0

18 авг 13:12
Янгиликлар

Шахмат

Халқаро турнирда етакчилар сараланмоқда, улар сафида ҳамюртимиз ҳам бор

Теглар :  Шахмат
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган анъанавий халқаро турнирда 3-тур ўйинлари ортда қолди.

Эътиборлиси, дунёнинг 12 давлатидан 150 нафар ақл-идрок соҳиблари қатнашаётган ушбу мусобақанинг “А” гуруҳида ҳозирча ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов йўқотишларсиз одимламоқда.

Турнирнинг 1-тартиб рақамли иштирокчиси саналмиш Абдусатторов 3-турда қора доналарда ўйнаганига қарамай беларуслик Кирилл Спивакни мағлуб этди.

Мусобақада ғолибликка асосий даъвогарлардан яна бири арманистонлик Шант Саргисян ҳам ҳозирча 100 фоизлик натижа қайд этиб турибди. У 3-турда озарбайжонлик халқаро мастер Мурадли Муҳаммад устидан ғалаба қозонди.

Шунингдек, ҳозирча яна бир арманистонлик шахматчи Тигран Арутунян ҳамда Эрон Ислом Республикаси вакили Ариан Голамилар ҳам 3 ўйиндан 3 очко жамғарган ҳолда етакчилар сафида боришмоқда.

Ёш, умидли шахматчимиз Ҳумоюн Бекмуродовнинг 2,5 очко билан 5-8-ўринлардан жой олиб турганлиги таҳсинга лойиқ. Ҳамюртларимиздан Нодирбек Ёқуббоев ҳамда Бобир Сатторовлар ҳам худди шунча очко жамғаришган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг