UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0 13:19Фрэнсис Нганну ўғли вафотидан кейин илк бор пост қолдирди 0 12:58Медведев Мадрид "Мастерс"да иродали ғалабага эришди 0 12:37Ислам Махачев BMF камари учун жанг қилмаслигининг сабабини айтди 0 12:16Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 11:55Самарқандда шинкиокушинкай каратэ бўйича Амир Темур Кубоги халқаро турнири бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:34Дастин Порьега Ислам Махачев билан жанг учун спаррингларда ким ёрдам бераётгани маълум бўлди + ФОТО 0 11:13Елена Рибакина Мадрид турнири 1/8 финалига чиқди 0

17 май 07:08
Янгиликлар

Енгил атлетика

Халқаро турнирда янги Ўзбекистон рекорди қайд этилди

Теглар :  Енгил атлетика
Пойтахтимизда енгил атлетика бўйича халқаро хотира турнири ўз якунига етди.

Икки кун давом этган мусобақада мамлакатимиз вакиллари қаторида Қозоғистон ва Тожикистондан келган атлетлар ҳам иштирок этишди.

Таъкидлаш жоиз, бир-биридан қизиқарли ўтган баҳсларни МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов кузатиб боришди. Мусобақада атлетлар бажарилган норматив орқали Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма олишлари ҳам мумкин. Шу боис унга бўлган қизиқиш катта бўлгани табиий.

Якуний натижаларга кўра, ҳеч бир атлет Олимпиада нормативини бажара олмади. Бироқ бир қатор ғолиблар ўз ҳисобларига қимматли рейтинг очколарини ёзиб қўйиш баробарида аҳамиятли натижаларни қайд этишди. Ана шундай кўрсаткичлардан бирига босқон улоқтирувчи қизимиз Зарина Носиржонова муаллифлик қилди. Ёш спортчимиз турнирда 64.22 метр натижа кўрсатди. Бу эса ҳам ёшлар, ҳам катталар ўртасида янги Ўзбекистон рекорди сифатида қайд этилди. 

Ушбу дастурнинг эркаклар ўртасидаги йўналишда эса Суҳроб Хўжаев босқонни 75.30 метрга улоқтира олди. Бу кўрсатич Токио-2020 нормативидан 2.3 метр пастроқ натижа бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг