UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

21 дек 17:14
Янгиликлар

Велоспорт

Халқаро велосипедчилар Иттифоқи Президенти бошчилигидаги делегация Миллий олимпия қўмитасида меҳмон бўлди

Теглар :  Велоспорт
Бугун Халқаро Велосипедчилар Иттифоқи (UCI) Президенти Давид Лапартье бошчилигидаги делегация Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди.

Тошкентга уюштирлган сафари давомида Лапартьега Осиё велоспорт Конфедерацияси Президенти Усама Аҳмад Абдуллоҳ ал Шафар ҳамроҳлик қилмоқда.  

Делегация таркибидан шунингдек, UCI Халқаро муносабатлар бўлими бошлиғи Гуилламе Мажорие, UCIнинг шоссе велоспорти бўйича комиссияси аъзоси, Европа велосипедчилар Иттифоқи вице-президенти Александр Гусятников, UCIнинг халқаро муносабатлар бўлими мутахассиси, Озарбайжон велоспорт федерацияси Бош котиби Фарход Алиев, Қозоғистон велоспорт федерацияси Бош котиби Тулпар Мансуров, ушбу федерация вице-президенти, “Астана” Президент спорт клуби ижрочи директори Аманбек Кульчиковлар жой олишганди.

Меҳмонларни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов кутиб олди. Шундан сўнг қўмитанинг музокаралар залида томонлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Миллий олимпия қўмитаси раиси Алишер Султанов, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, шунингдек, Ойбек Касимов ва Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Козим Ўринбойхўжаев иштирок этишди.


А.Султанов меҳмонларни қутлар экан, велоспорт Ўзбекистонда энг оммавий спорт турларидан бири эканлигига алоҳида урғу бериб ўтди. Миллий олимпия қўмитаси Халқаро велосипедчилар Иттифоқи билан алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ришталарини ривожлантиришга ҳар томонлама тайёр эканлигини таъкидлаб ўтди. Велоспорт аҳолини оммавий тарзда спортга жалб этиш масаласида жуда қулай ва самарали восита эканлигини билдирди.

Ўз навбатида Д.Лапартье самимий қабул учун миннатдорлик изҳор қилар экан, миллий федерациялар билан алоқаларни мустаҳкамлаш Халқаро велосипедчилар Иттифоқи учун ҳам жуда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди. Бу борада велоспортнинг барча йўналишларида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга ва мамлакатимизда спортнинг ушбу турини янада оммалаштириш ва ривожлантириш маслаларида ёрдам беришга тайёрлигини изҳор қилди.

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р.Қурбонов эса Ўзбекистонда спортга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилиши, мамлакатимиз ажойиб спорт инфратузилмасига эга эканлиги ва юртимизда нуфузли халқаро мусобақаларни ўтказиш учун барча шароитлар борлиги хусусида гапирди. 

Учрашув давомида Ўзбекистонда велоспорт турини янада ривожлантириш мақсадида 2018 йилда Тошкент велотрекида Осиё кубоги, 2019 йилда эса шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Халқаро велосипедчилар Иттифоқи ва Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ўртасида ҳамкорлик доирасини кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди.

Учрашув якунида А.Султанов меҳмонларга эсдалик совғаларини топширди. Давид Лапартье эса илиқ қабул учун миннаторчилик изҳор этар экан, мартабали меҳмонларнинг ташриф китобига ўзининг самимий тилакларини ёзиб қолдирди. 


Қайд этиш керак,  Давид Лапартьенинг юртимизга ташрифи Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ва Халқаро велосипедчилар Иттифоқи ўртасида  ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, мамлакатимизда спортнинг ушбу турини янада ривожланишига хизмат қилади.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг