UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

20 апр 16:50
Янгиликлар

Велоспорт

Халқаро велосипедчилар иттифоқи спорт департаменти директори Миллий олимпия қўмитасида меҳмон бўлди

Теглар :  Велоспорт
Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов халқаро велосипедчилар иттифоқининг спорт департаменти директори Фредрик Магне билан учрашув ўтказди.

Бундан кўзланган мақсад – Халқаро велосипедчилар иттифоқи ва Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, мураббийлар малакасини ошириш, спортчиларнинг тайёргарлик кўриш жараёнлари каби масалалар бўйича ўзаро фикр алмашишдан иборат эди.

Музокара давомида шунингдек, Ўзбекистонда велоспортини янада оммалаштириш, терма жамоаларга иқтидорли спортчиларни саралаш, уларни мусобақаларга тайёрлаш учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиш, халқаро велосипедчилар иттифоқи ва Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ўртасидаги қўшма лойиҳаларни кўпайтириш борасида сўз борди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, 2019 йилнинг март ойида Ўзбекистонда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича илк маротаба катталар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати («2019 Asian Road Para & Cycling Championships») бўлиб ўтади. Бугунги учрашувда томонлар қитъа чемпионати учун халқаро талаб ва стандартларга жавоб берадиган инфратузилмани яратиш бўйича ҳам ўзаро фикр алмашдилар. МОҚ Бош котиби айни пайтда Тошкентда велотрек қурилиши жараёни жадал суратларда давом этаётганлиги, у жаҳон стандарти асосида бунёд этилаётганини маълум қилди.

Шунингдек, Тошкент вилоятида велодром қурилиши бўйича амалий ёрдам, Олимпия ўйинлари дастурига киритилган “BMX” ҳамда “Маунтинбайк” йўналишларида иштирок этадиган спортчи ва мураббийларнинг тажрибасини ошириш бўйича масала ҳам кўриб чиқилди. Маълумот учун, пойтахт вилоятида қурилаётган ушбу велоспорт мажмуаси Халқаро велосипедчилар иттифоқи (UCI) ва Осиё велоспорт конфедерацияси (ACC) кўмагида барпо этилмоқда.

Яна бир қувончли хабар: Энди ўзбекистонлик истеъдодли спортчилар Швейцариядаги халқаро велоспортчилар тайёрлаш марказида ўз маҳоратларини оширишлари мумкин бўлади. Ушбу ҳамкорликнинг дастлабки босқичида икки нафар ҳамюртимиз у ерда ўз малакасини ошириб қайтади.

Учрашув якунида Жасур Матчанов анъанага кўра мартабали меҳмонга Миллий олимпия қўмитаси номидан эсдалик совғалари топширди.


Ўз навбатида жаноб Фредрик Магне Халқаро велосипедчилар иттифоқи президенти Давид Лапартьен номидан МОҚ Бош котибига совға улашди.


Таъкидлаш лозимки, учрашув мамлакатимиз раҳбарининг 2017 йил 9 март куни имзолаган «Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш йўлида навбатдаги қадамлардан бири бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг