UZ

Сўнгги янгиликлар

14:01Формула-1. Макс Ферстаппен – Эмилия-Романья Гран-приси ғолиби! 0 13:40Боксчи қизларимиз лицензион турнирга йўл олишди. Турдибекова ҳам Таиландга боради 0 13:19"Бургут" клуби янги мавсум учун янги бош мураббийни эълон қилди 0 12:58"Байер" билан чемпион бўлган ҳимоячи "Бавария"га қайтади 0 12:37Пойтахтимизда таэквондо WT бўйича халқаро турнир старт олди 0 12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0 11:55WTA рейтинги. Абдураимова 25 поғонага пастлади, Cевил 16 ўрин кўтарилди 0 11:34Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди 0 11:13Генри Сехудо рақиб танлади ва унга ўғлим дея мурожаат қилди 0 10:52ATP рейтинги. Рим "Мастерс" чемпиони энди 4-ракетка, Султонов 13 поғонага кўтарилди 0 10:31Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 10:10Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди 0 09:49Амалдаги UFC чемпиони ташкилот раҳбаридан норози 0 09:28Macedonian Open. Фомин саралашни муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга чиқди 0 09:07Чавандозларимиз Бишкек турнирини 7 та медаль билан якунлашди 0

15 ноя 10:52
Янгиликлар

Дзюдо

Халқаро йиғин доирасида юлдузлар иштирокида кичик турнир ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Шу кунларда пойтахтимиз Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси ташаббуси билан ташкил этилган дзюдо бўйича беш давлат терма жамоалари иштирокидаги халқаро ўқув-машғулот йиғинига мезбонлик қилмоқда.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси қошидаги Дзюдо марказида ўтказилаётган машғулотларда мамлакатимиз спортчилари билан бирга Грузия, Франция, Қирғизистон ва Миср терма жамоалари иштирок этаётганди. Улардан ён қўшниларимиз машғулотни якунлаб, Бишкекка жўнаб кетишди. 

Кеча халқаро машғулот доирасида Ўзбекистон ва Миср терма жамоалари ўртасида ўзига хос мусобақа ўтказилди. Унда уч карра Олимпия ўйинлари совриндори Ришод Собиров, Олимпиаданинг кумуш медаль соҳиби, жаҳон чемпиони Абдулла Тангриев, таниқли полвонимиз Шерали Жўраев каби дзюдочиларимиз ҳам ўз маҳоратларини намойиш этишди. Беллашувларни кузата туриб, олтин зангламас деган ақида нақадар тўғри эканига яна бир бор амин бўлдик. Беллашувларда халқаро тоифадаги IJF рефериларимиз Рамзиддин Саидов ва Вячеслав Перетейко ҳакамлик қилишди.  

Ушбу тадбирни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов кузатиб борди. Кичик турнир якунида Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан меҳмонларга эсдалик совғалари тақдим этилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг