UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди 0 19:45Шарофиддин Болтабоев жаҳон чемпионатини кучли бешликда якунлади 0 19:37Теофимо Лопес июнь ойида камарини ҳимоя қилади + ПОСТЕР 0 19:16Хейни Гарсия билан жанг натижасини бекор қилдирмоқчи 0 18:55Ислам Махачевни жангга Хабиб Нурмагомедов тайёрлаяпти 0 18:34"Марсель" жамоасининг уч футболчиси ўққа тутилди 0 18:13Собиқ UFC жангчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди 0 17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0 17:52"Ҳумо" "Арлан" жамоасини Қозоғистон чемпионига айлантирган мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди 0 17:31"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этиши мумкин" - собиқ чемпион 0 17:10Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади 0 17:06Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда жаҳон чемпионати медали учун татамига чиқади 0 16:49UFC Ар-Риёд. Турнирда Нурмагомедов ўрнига афғонистонлик жангчи октагонга чиқади 0 16:28Кикбоксчиларимиз Жаҳон кубогида 45 та медалга эга чиқишди 0 16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0

25 сен 08:46
Янгиликлар

Гимнастика, Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари

Ханчжоу-2022, Париж-2024: Диққат марказида Гимнастика федерацияси тақдимоти

Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоаларимизнинг Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2014 Олимпия ўйинлари учун намойиш қилаётган тақдимот режалари давом этади.

Кеча куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон гимнастика федерациясининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотни Ўзбекистон гимнастика федерацияси раисининг ўринбосари Руслан Мустаев олиб борди. 

Шуни таъкидлаш керакки, режа аввалги Олимпиадага тайёргарлик асосида тузилган. Рустам Мустаев ўз нутқида гимнастиканинг ҳар бир йўналиши бўйича танлов мезонларини батафсил баён қилиб, асосий эътибор бўлажак мусобақалар – Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган спортчиларга қаратилишини таъкидлади. 

Тақдимотда бошқа жиҳатлар қатори, чет эллик мураббийларни жалб қилиш зарурлиги, хусусан, гимнастиканинг ҳар бир йўналиши бўйича Россия, Хитой, Польша ва АҚШдан мураббийлар таклиф қилиш алоҳида кўриб чиқилганлиги таъкидланди. Руслан Мустаев мусобақа тақвимида ўзгаришлар юз берган тақдирда, режаларга ўзгартиришлар киритилиши мумкинлиги тўғрисида айтиб ўтди. 

Мутахассиснинг таъкидлашича, спорт гимнастикаси йўналишида жаҳон чемпионати ғолибларининг аксарияти Осиё қитъасидан ва бу борада вакилларимизни кескин рақобат кутиб турибди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов ҳам ўз фикрини билдириб ўтди.

«Аввало, барчангизга сиҳат-саломатлик тилайман. Шуни ҳам таъкидлашни истардимки, сиз жуда ажойиб ва қизиқарли тақдимот ўтказдингиз. Бизга барча зарур инвентарлар билан жиҳозланган янги спорт зали керак. Биз гимнастика турлари учун яхши шароитларни яратишимиз лозим. Сизларда Оксана Чусовитина каби ҳам ўзбек, ҳам жаҳон спортининг афсонаси бор. Оксана билан фикр алмашишни маслаҳат бераман, чунки у катта тажрибага эга. Сиз ўз тақдимотингизда бўлажак мусобақалардаги медаллар ҳақида гапирмоқдасиз, аммо лицензиялар олиш бўйича ҳам чуқур ёндашув керак. 2021 йилга келиб, жамоани тўлиқ шакллантирган, ёш спортчиларни янада катта мусобақаларга тайёрлаган, селекция ишларини кучайтирган бўлишингиз лозим. Биз биргаликда, ҳамжиҳатликда ишлаймиз ва фақат олдинга борамиз«, – деди МОҚ президенти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг