UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Қўқон шаҳрида ўсмирлар ўртасида респубика турнири бўлиб ўтди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Теренс Кроуфорд Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 17:18"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи? 0 16:57IBF Усик камарини сақлаб қолиши мумкинлигини маълум қилди, лекин... 0 16:35"Бургут" клуби яна тўрт нафар хоккейчини клубга қўшиб олганини эълон қилди + ФОТО 0 16:22Бокс бўйича лицензион турнирга қуръа ташланди. Вакилларимиз кимларга қарши бошлашади? 0 16:13Илия Топурия Ислам Махачев билан жанг учун шартини айтди 0 15:51"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради 0 15:28Жо Жойс ва Дерек Чисора ўртасидаги жанг санаси аниқ бўлди 0 15:07Қирғиз Республикаси жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк медалини қўлга киритди 0 14:46Маҳмуд Мурадов қизалоғи ва қайлиғи билан Чехияда вақт ўтказмоқда + ФОТО 0 14:25Бенземага Франциядан харидор чиқди 0 14:04Илия Топурия қачон октагонга қайтмоқчи эканлигини айтди 0 13:43Россия конькида югурувчилар иттифоқи президенти Семериковнинг Ўзбекистон фуқаролигини олиш жараёнига муносабат билдирди 0 13:22Гроссмейстерларимиз сони яна биттага кўпайди, Ўзбекистонда улар энди 29 нафар! 0

07 апр 08:18
Янгиликлар

Футбол

Хави "Ал Садд" таркибида Тошкентга келадиган бўлди

Қатар чемпиони "Ал Садд" ОЧЛ доирасидаги "Пахтакор" билан бўладиган ўйин қайдномасига киритилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, португалиялик мутахассис Жезуалдо Феррейра Испания терма жамоаси таркибида Европа ва Жаҳон чемпиони бўлган Хавини ўйин қайдномасига киритган.

Маълумот учун айтиш мумкинки, Хави янги мавсумда илк бор ОЧЛ доирасидаги ўйинда иштирок этиши мумкин. Гап шундаки, тажрибали тўп устаси жамоанинг ОЧЛдаги дастлабки икки ўйинида ўйнамаган ва хаттоки учрашув қайдномасидан ҳам ўрин олмаганди. Бу гал Қатар чемпионлини расмийлаштириб бўлган мураббий Хавини ОЧЛ ўйинига олиб кетишни маъқул топди.

Хавининг ОЧЛдаги статистикасига назар соладиган бўлсак, футболчи ҳозирга қадар мазкур мусобақада жами 13 ўйин ўтказган ва биргина гол муаллифига айланган. Хавининг ОЧЛдаги дебют ва охирги бўлиб турган голи вакилларимизга қарши баҳсда содир бўлган. Ўтган йилги гуруҳ босқичида Қатарда ўтган баҳсда "Ал Садд" сафида Хави ОЧЛдаги тарихий голини "Насаф"га, ҳозирда футболчининг бўлажак рақиби бўлмиш "Пахтакор"га ўтган Санжар Қувватов дарвозасига киритган.

Тажрибали ярим ҳимоячи, "Атлетико" сафидаги ўйинлари орқали машҳур бўлган Габи ҳам "Пахтакор"га қарши ўйин қайдномасидан жой олган. Қатар чемпиони таркибидаги учинчи легионери, жамоанинг асосий тўпурари жазоирлик Бағдод Бунеджа ҳам Тошкентга келади.

Қайд этиш керакки, Бағдод Бунеджа Қатар чемпионатининг жорий мавсумида 21 ўйинда 39та гол уришга муваффақ бўлган. Жазоир терма жамоаси ҳужумчиси 2019 йил ҳисобида 9 учрашувда иштирок этди ва жами 12та гол уришни уддасидан чиқди. Янги йил ҳисобидан Бағдод Бунеджа фақатгина биргина ўйинда, ОЧЛ доирасидаги 1-тур баҳсида "Ал Аҳли" дарвозасини ишғол этмаган. Қолган барча учрашувларда ҳужумчи рақиблар дарвозасига йўл топишни уддаламоқда.

"Ал Садд"нинг ОЧЛдаги 3+1 легионер лимитига мос тушувчи осиёлик футболчи Жунг Ву Юнг(Жанубий Корея) ҳам қайдномага киритилган.

Факт: Айни пайтда "Пахтакор"да ўйнаётган Санжар Қувватов, Одилжон Ҳамробеков ва Драган Черан ўтган мавсумда "Насаф" либосида "Ал Садд"га, хусусан Хавига қарши майдонга тушишганди.

Қуйида ўтган турда чемпионатда чемпионлик масаласини расман ҳал этган "Ал Садд"нинг "Пахтакор"га қарши ўйин қайдномасига киритилган футболчилар рўйхати билан танишиб чиқишингиз мумкин:


Эслатиб ўтамиз, "D" гуруҳидан ўрин олган "Пахтакор" ОЧЛнинг 2-туридан сўнг 4 очко тўплаган ҳолда гуруҳда пешқадам ҳисобланади. Бўлажак рақиб "Ал Садд" эса Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клуби сингари 3 очкога эга. Эроннинг "Персеполис" жамоаси эса икки ўйинда бир очко тўплашга эришган. 9 апрель куни "Пахтакор" Тошкентда "Ал Садд"ни қабул қилса, "Ал Аҳли" Эронга сафар қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг