UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба, Холдаров эса... 0 19:16Фьюри Усик билан жанг режаси ҳақида гапирди 0 18:55Стерлинг реваншда О'Мэллини мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:34Саудия клублари АПЛнинг 4 юлдузини нишонга олмоқда 0 18:13Колби Ковингтон Чарльз Оливейрани жангга чорлади 0 17:52Алжамэйн Стерлинг Мовсар Евлоевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0 17:31"Ролан Гаррос" wild card соҳиблари маълум бўлди 0 17:10ОКМК кеча тарихий ғалабага эришибди 0 16:50UFC чемпиони Лигани гонорар масаласида жиддий танқид қилди 0 16:29Дунёнинг иккинчи ракеткаси "Ролан Гаррос"ни ўтказиб юбориши мумкин 0 16:08Дана Уайт сентябрь ойида мухлисларни катта воқелик кутиб турганини эълон қилди 0 15:47"Реал" Ла Лигада 34 йиллик рекордни янгилади 0 15:26Илия Топурия жанг қачон деган саволга жавоб берди 0 15:05Гилберт Бёрнс Рўзибоевни мағлуб этган Бакли билан жанг қилишга рози бўлди 0 14:44Дунёнинг бешинчи ракеткаси ҳам 1/4 финалга чиқди 0

11 июл 22:48
Янгиликлар

Дзюдо

Хайр Тошкент, салом Токио! Дзюдочиларимиз яхши ниятлар ила Олимпиадага йўл олишди + ФОТОРЕПОРТАЖ

Бироз аввал дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси XXXII Ёзги олимпия ўйинларида иштирок этиш мақсадида Японияга жўнаб кетди.

Дзюдочиларимиз Токиога киришдан аввал Майдзуру шаҳрида Олимпиадага тайёргарлик босқичидан ўрин олган сўнгги ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Майдзуру - япон денгизи соҳилида жойлашган Киото префектурасидаги порт шаҳар ҳисобланади. 

Ўзбекистон дзюдо федерацияси Олимпиадага муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Майдзуруга иккита таркибни жўнатди. Иккинчи таркиб машғулотларда Олимпиадада юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган дзюдочиларимизга ёрдам беради. Майдзурудаги ўқув-машғулот йиғини 19 июлга қадар давом этади ва шундан сўнг терма жамоамиз делегацияси Токио шаҳридаги олимпия қишлоғига йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, ўзбек дзюдоси тарихида илк бор 10 (7 эркак, 3 аёл) нафар спортчимиз тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида медаллар учун татамига чиқади. Шунингдек, тарихда илк бор жамоамий баҳсларда ҳам иштирок этамиз. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
12 июл 00:10:14
Javier tog'o
Матниязова ударр
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг