UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0 15:25"Арсенал" бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:04Самарқандда триатлон ва пара триатлон бўйича Жаҳон кубоги бошланмоқда 0 15:04Мераб Двалишвили таксида автофалокатга учради + ФОТО 0

21 апр 16:34
Янгиликлар

Бошқалар

Хитой Олимпия қўмитасининг испан спортчиларига совғаси

Испания Олимпия қўмитаси Хитой Олимпия қўмитаси томонидан совға қилинган 9000 та ниқобни қабул қилиб олганлигини маълум қилди.

– Биз Хитой Олимпия қўмитасининг ҳозирги вақтда бизга бағрикенглик намунасини кўрсатганидан жуда миннатдормиз, – деди Испания Олимпия қўмитасининг президенти Алехандро Бланко. – Бу пандемия давом этаётган бугунги кунда дарёдан томчидек туюлса ҳам уларнинг бу ҳиммати жуда юқори баҳоланиши керак.

Алехандро Бланкодан COVID-19 пандемияси давом этаётган ҳозирги пайтда спорт олами қандай қилиб ўзига келиши мумкинлиги ҳақида сўрашганида, спортчиларнинг саломатлигидан хавотирда эканлигини, бу қандай давом этишини эҳтиёткорлик билан кузатаётганлигини билдирди.

Хитой Олимпия қўмитасининг Испания Олимпия қўмитасига ҳайрияси Халқаро олимпия қўмитасининг собиқ президенти Хуан Антонио Самаранч жамғармасининг кўмаклашуви билан амалга оширилди.

– Хитой Олимпия қўмитаси Испания спортидаги вазиятдан ташвишда эканлигини анчадан бери билдириб келаётган эди, – дейди Хуан Антонио Самаранч жамғармасининг раҳбари кичик Самаранч.

Кичик Самаранч, шунингдек, Хитой Олимпия қўмитасининг Испания Олимпия қўмитасига ҳайрияси испан спортчиларига ниқоб совға қилиш орқали улар саломатлигини ҳимоялаш мақсадини кўзлаганлигини алоҳида таъкидлади.

Маълумки, Испания коронавирусга чалинганлар сони бўйича ҳозир жаҳонда АҚШдан кейин иккинчи, Европада эса биринчи ўринни эгаллаб турибди. 20 апрелдаги расмий маълумотларга кўра, Испанияда коронавирусга 200 минг 210 киши чалинган, бу инфекциядан 20 минг 852 киши вафот этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг