UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

12 фев 13:13
Янгиликлар

Хоккей

Хитойдаги коронавирус сабабли НХЛда клюшкалар етишмовчилиги вужудга келмоқда

Ҳозирда барчани бирдай хавфга солаётган коронавирус спортга ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда.

Коронавирус эпидемияси билан боғлиқ вазият туфайли Хитойдан НХЛ клубларига клюшкаларни етказиб беришда муаммоларга дуч келинмоқда.

“Boston Globe” маълумотларига кўра, лига ўйинчиларининг 75 фоизи Хитой фабрикаларида ишлаб чиқариладиган клюшкалардан фойдаланадилар. Клюшкаларни етказиб бериш эса январ ойи охирида тўхтатилди. Сабаби мамлакатда шу вақтда коронавирус тарқалиши билан курашиш бошланди.

Олдинроқ, NBC журналисти Пер Макгуайр таъкидлашича, клуб раҳбарлари унга клюшкаларнинг жиддий етишмовчилиги келиб чиқаётганлиги ҳақида хабар берган. Макгуайрнинг сўзларига кўра, ускуналар бўйича менежерлардан бири жамоада хоккейчилар учун чекловлар борлигини айтди, яъни  улар машғулот учун битта, ўйин учун иккита клюшкадан фойдаланишмоқда.

Журналистлар "Буффало" ва "Детройт" клубларидаги вазият ҳақида қайд этиб ўтишди.

Ишлаб чиқарувчилар ушбу маълумотни рад этишди, аммо вазиятдан хавотирда эканликларини тан олишди.

“Bauer” компанияси вакиллари мавсум охирига қадар дўконларга клюшкалар етказиб беришни айтишди, аммо шахсий буюртмаларни қабул қилиш тўхтатилган.

Хуршида Абдикулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг