UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0

08 июн 17:52
Янгиликлар

Бошқалар

Хивада узоқ кутилган “Баҳодирлар ўйини” бошланди ФОТО

Бугун эрталаб Хива шаҳрида атоқли шоир, файласуф ва машҳур полвон Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган “Баҳодирлар ўйинлари” I-халқаро турнири ҳамда тош кўтариш бўйича Осиё очиқ чемпионати бошланди.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросими Хиванинг “Ичан қаъла”тарихий мажмуасига олиб кирувчи Ота дарвоза олдида бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Хоразм вилояти ва Хива шаҳри ҳокимлиги ҳамда Халқаро ва Ўзбекистон Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерациялари вакиллари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари, спорт мухлислари ва сайёҳлар иштирок этдилар.

Ўз навбатида сўзга чиққан Хива шаҳар ҳокими Собиржон Жуманиёзов ва бошқалар мусобақанинг аҳамияти ҳақида фикр билдириб, беллашувларнинг юқори савияда ўтишига ишонч билдиришди. Шундан сўнг, хоразмлик санъат усталари иштирокида маданий дастур намойиш этилди. Очилиш тантаналари тугагач, спортчилар Паҳлавон Маҳмуд қабрини зиёрат қилишга йўл олишди. 

“Баҳодирлар ўйинлари”да дунёнинг энг сара 15 та спортчиси иштирок этмоқда. Жумладан, Павло Кордияко(Украина), Цху Хуанг(Хитой), Джереми Хогг(Австралия), Александр Кузмин(Россия), Вагнер Менесес Дос Сантоз(Бразилия), Вусал Мардонов(Озарбайжон), Реза Гжаетаси(Эрон), Иоаннис Папакалас(Греция),    Аикрам Сингх(Ҳиндистон), Мицуки Тойота(Япония), Сергей Трубицин, Ҳамза Примов, Ғиёсиддин Аҳмедов, Шуҳрат Алиханов(ҳаммаси Ўзбекистон)лар ғолиблик учун курашмоқда.

Ниҳоят, дастлабки беллашув бўлиб ўтди. Унда қатнашчилар “Қўқон арава” деб номланган машқни тезкорлик билан бажариш бўйича куч синашишди. Қоидага кўра, спортчилар ҳар бирининг ичига оғирлиги 100 килограммдан қум тўлдирилган 2 та қопни аравага юклаб, белгиланган масофага элтиб қўйиши лозим бўлди. Айни дамда, турнир дастуридан ўрин олган мусобақалар давом этмоқда.

Икром Худойберганов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг