UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Бивол - Зинад жангига 10 кун қолди: турнир карди қандай кўринишда? 0 16:58Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади 0 16:37Хабиб Нурмагомедов БАА фуқароси бўлиб чиқди 0 16:16Конор Макгрегор йил охиригача бўлган режалари билан ўртоқлашди 0 15:55Амалдаги чемпион "Ролан Гаррос" учун либосини кўрсатди + ФОТО 0 15:34Гвардиола 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада 0 15:13Қўл тўпи усталаримиз Марказий Осиё очиқ чемпионати ғолиби + ФОТО 0 14:52The Ring pound-for-pound рейтингини янгилади 0 14:31Анваров - Грециядаги турнир ғолиби! 0 14:10Ўзбекистонда Евро-2024 қайси телеканалда намойиш этилиши маълум 0 13:49Даврон Файзиев Мадримов - Кроуфорд жанги фаворити ҳақида гапирди 0 13:28Конор Шон О'Мэлли билан жанжал ҳақида: "Кўрамиз, ҳал қиламиз!" 0 13:07Леон Эдвардс: "Аввал Билол Муҳаммад, кейин Конор Макгрегор!" 0 12:46Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади 0 12:25Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси асосчиси Набижон Жўраев 70 ёшда! 0

17 дек 09:42
Янгиликлар

Замонавий бешкураш

Хоккайдо шаҳри замонавий бешкурашчиларимизни қабул қилади

Маълумки, ўзбекистонлик замонавий бешкурашчилар Токио-2020 йўлида илк бор ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритишган.

Ана энди Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси олдида лицензия олган икки нафар вакилимизни бўлажак Олимпия ўйинларига муносиб тайёрлаш вазифаси турибди. Айни шу масалалар юзасидан Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси Бош котиби Ксения Гулямова Япония Вазирлар Маҳкамасининг Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бўйича департамент раҳбарининг ўринбосари Мики Камура билан учрашди. 

Учрашувда “Мезбон шаҳар ташаббуси” дастури муҳокама қилинди. Мазкур дастур ўзида Токио-2020 йўлида спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва меҳмондўстлик ғояларини тарғиб қилади. Шунингдек, унинг доирасида миллатлараро маданият алмашинуви, иқтисодий ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилади. 

Айни пайтгача Япониянинг Нагоя, Майдзуру ва Такасаки шаҳарлари Олимпия ўйинларидан аввал ўзбек спортчиларини ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун қабул қилишлари борасида келишувга эришилган эди. Мазкур учрашувдан сўнг ушбу шаҳарлар орасига Хоккайдо ҳам қўшилди. Бу ерда бешкурашчиларимиз ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиб, Олимпия ўйинларига қадар маҳаллий иқлимга мослашиб олишади.  Ушбу шаҳар от спортининг конкур йўналиши бўйича йирик мусобақалардан бирини қабул қилади ва бешкурашчиларимиз шуғулланиши учун муносиб жойдир. 

Маълумот учун, айни пайтда замонавий бешкураш бўйича терма жамоамиз Кипрнинг Лимассол шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Федерация мутасаддилари эса спортчиларимизнинг Олимпия ўйинларига муносиб тайёрланишлари учун барча шароитларни яратишга уринмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг