UZ

Сўнгги янгиликлар

16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0

11 июн 14:46
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Қишки спорт турлари

ХОҚ Пекин-2022 Ташкилий қўмитасининг фаолиятига юқори баҳо берди

Теглар :  ХОҚПекин-2022
Халқаро Олимпия қўмитасининг Мувофиқлаштирувчи комиссияси 2022 йил Пекинда ўтказиладиган қишки Олимпия ўйинлари Ташкилий қўмитаси билан видеоконференция ўтказди.

Унда комиссия аъзолари ташкилий қўмита коронавирус пандемияси шароитларида эришган натижаларини юқори баҳолади.

Мувофиқлаштирувчи комиссиянинг раиси кичик Хуан Антонио Самаранч Пекин-2022 Ташкилий қўмитаси томонидан эришилган натижалар учун Хитой томонига миннатдорчилик билдирди. Ташкилий қўмита коронавирус инқирози шароитларида фаолиятини давом эттиришга қандай мослашганлигини ҳамда қатор истиқболли лойиҳалар тўғрисидаги янгиланган маълумотларни тақдим этди.

Видеоконференцияда, шунингдек, халқаро спорт федерациялари ва Бутунжаҳон параспорт вакиллари ҳам иштирок этдилар. Мулоқотда Олимпия ўйинлари объектларидан бири – Пекиндаги «Ice Jar» ёпиқ машғулот марказида олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот берилди. Шу йил май ойида қуриб битказилган иншоотда керлинг ва шорт-трек учун халқаро стандартга эга муз саройи бор. Ушбу объектда Хитойнинг конькида учиш ва фигурали учиш бўйича спортчилари машқларини ўтказади.

Пекин-2022 Ташкилий қўмитаси Яньциндаги Миллий тоғ чанғи маркази ва Олимпия қишлоғининг шу йил охирига бориб қуриб битказилишини маълум қилди. Мамлакатда қишки спорт турлари билан шуғулланишга 300 миллион кишини жалб қилиш мақсадида “Пекин-2022” дастури доирасида мактаб ўқувчиларининг Миллий тоғ чанғи марказига ташрифлари уюштирилади.

Қолаверса, онлайн учрашувда кўнгиллиларни жалб этиш бўйича эришилган натижалар ҳам муҳокама қилинди. Ташкилий қўмита вакиллари ҳомийлик, кўнгиллилар ва қишки Олимпия ўйинлари билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш учун 800 мингдан кўпроқ буюртма олганликларини маълум қилишди.

Ўйинларнинг тантанали очилиш маросими 2022 йил 4 февралда бўлиб ўтади. Мазкур қишки Олимпия ўйинларининг баҳслари учта асосий кластер – Пекиннинг ўзи, Яньцин ва Чжанцзякоуда ўтказилади. Шу тариқа Пекин ҳам ёзги, ҳам қишки Олимпия ўйинлари мезбони бўладиган жаҳонда биринчи шаҳарга айланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг