UZ

Сўнгги янгиликлар

16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0

28 мар 10:53
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

ХОҚ штаб-квартираси олдида норозилик намойиши бўлиб ўтди

Теглар :  Париж-2024
Лозанна (Швейцария) шаҳрида Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) олдида норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Унинг иштирокчилари ташкилотни Россия ва беларуслик спортчиларнинг 2024 йил Париж (Франция) шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари ҳамда бошқа ҳар қандай халқаро мусобақалардаги иштироки ҳақидаги риторикани қайта кўриб чиқишга чақиришди.

Намойишчилар "Россиясиз Олимпия ўйинлари" шиори остида кўтарилган плакатлар билан ХОҚ штаб-квартирасигача 3,5 км масофани босиб ўтишди. Шунингдек, улар ХОҚ ҳомийларини ўз позицияларидан фойдаланиб, ташкилотга босим ўтказишга чақиришди. Акция Швейцариядаги кўнгиллилар ва турли нотижорат ташкилотлар томонидан ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил март ойида россиялик спортчиларнинг аксарияти Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли халқаро мусобақалардан четлаштирилган эди. Шу вақт ичида Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбари Томас Бахнинг россиялик спортчиларга нисбатан позицияси бир неча бор ўзгарди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг