UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0 10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0 10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0

17 май 15:08
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

ХОҚ ва ЖССТ ўртасида янги меморандум имзоланди

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) ва Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун кучларни бирлаштирмоқда.

Жумладан, жисмоний фаоллик, спорт ҳамма учун, тамакисиз Олимпия ўйинлари ва болаларнинг семириб кетишини олдини олиш каби мавзулар ҳамкорликнинг асосий ғояларидан бўлиб турибди. Швейцариянинг Лозанна шаҳрида мазкур икки ташкилот раҳбарлари Тедрос Аданом Гебреисус (ЖССТ) ва Томас Бах (ХОҚ) ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш борасида келишув имзоланди.

Меморандумда таъкидланганидек, томонлар дунё аҳолиси орасида юрак-қон томир, саратон, диабет ва кўплаб юқумли касалликларга чалиниш хавфини камайтирадиган тадбир ва стратегияларни илгари суриш бўйича иш олиб боради. Статистик маълумотларга кўра, юқумли бўлмаган касалликлар натижасида ҳар йили 35 миллион киши (9-60 ёш оралиғи) ҳаётдан бевақт кўз юмади. Жисмоний фаолликнинг етишмовчилиги натижасида эса ҳар йили қарийб 2 миллион инсон вафот этади.

Ҳар икки ташкилот 1984 йилдан бери ҳамкорликда фаолият олиб боради. Натижада ўтган давр оралиғида соғлом турмуш тарзи, оммавий спорт ва Олимпия ҳаракати ғоялари Ер юзида сезиларли даражада ошди. Томонларнинг кейинги ҳамкорлиги коронавирус пандемияси авж олган мана шу даврга тўғри келмоқда.

Биз ХОҚда Ўйинлар ҳамма учун хавфсиз муҳитда ташкил этилиши керак, деган тамойилни ўрнатдик. Шу сабабдан ЖССТ билан февраль ойидан мазкур йўналиш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини бошладик. Биз Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг келажакдаги мусобақалар учун хавфсиз муҳитни таъминлаши учун қўллаб-қувватлашига ва маслаҳатига умид қиламиз”, – деди Томас Бах.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг