UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Шарофиддин Болтабоев жаҳон чемпионатини кучли бешликда якунлади 0 19:37Теофимо Лопес июнь ойида камарини ҳимоя қилади + ПОСТЕР 0 19:16Хейни Гарсия билан жанг натижасини бекор қилдирмоқчи 0 18:55Ислам Махачевни жангга Хабиб Нурмагомедов тайёрлаяпти 0 18:34"Марсель" жамоасининг уч футболчиси ўққа тутилди 0 18:13Собиқ UFC жангчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди 0 17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0 17:52"Ҳумо" "Арлан" жамоасини Қозоғистон чемпионига айлантирган мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди 0 17:31"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этиши мумкин" - собиқ чемпион 0 17:10Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади 0 17:06Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда жаҳон чемпионати медали учун татамига чиқади 0 16:49UFC Ар-Риёд. Турнирда Нурмагомедов ўрнига афғонистонлик жангчи октагонга чиқади 0 16:28Кикбоксчиларимиз Жаҳон кубогида 45 та медалга эга чиқишди 0 16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0 15:46Баркли "Астон Вилла"га ўтиши мумкин 0

28 июл 08:32
Янгиликлар

Стол тенниси

Хоразм вилояти спортчилари учун онлайн машғулот ташкил этилди

Хоразм вилояти стол теннисчилари учун онлайн машғулот ўтказилди.

Барчага маълум, ҳозирги вақтда юртимизда қатъий карантин ҳолати давом этмоқда, аммо шунга қарамасдан Ўзбекистон стол тенниси федерацияси вакиллари спортчиларнинг маҳоратларини ошиб бориш мақсади «ZООМ» иловаси орқали онлайн машғулотларни ташкил этишда давом этмоқда. Бу сафарги онлайн машғулотда Хоразм вилояти терма жамоаси мураббийлари ва спортчилари иштирок этишди. Машғулотни Хоразм терма жамоаси мураббийи Фарруҳ Ражабов олиб борди. Тадбирни федерация раҳбарияти кузатиб борди.

«Бугунги ҳолатда ҳеч кимга осон бўлмаяпти. Карантин сабабли барча мусобақалар, машғулотлар ва тадбирларни онлайн ўтказмоқдамиз. Ҳозирда давом этаётган қийин ҳолатга қарамасдан, тўлиқ куч билан ишлаётган федерация ходимлари, барча мураббийларга миннатдорчилик билдираман. Карантин қачон тугашини ҳеч ким билмайди, шу сабабли онлайн тарзда машғулотларни давом эттиришимиз керак. Сабаби ҳеч бир стол теннисчимиз жисмоний холати ва техникасини йўқотмаслиги лозим. Карантин вақтида бир нечта мусобақалар ташкил этилди ва ҳозирда 10 -14 ёш тоифасида навбатдаги онлайн турнир давом этмоқда», - дейди Ўзбекистон стол тенниси федерация раиси Саида Маҳмудова.

Онлайн машғулот давомида ёш теннисчиларимиз учун Осиё стол тенниси федерацияси томонидан тайёрланган ўқув-қўлланма ҳам намойиш этилди. Бу қўлланма орқали стол теннисчи ва мураббийлар ўзи учун керакли ва фойдали маслаҳатларини олишга муваффақ бўлди.

«Тўғри ҳозир карантин, лекин бу дегани машғулотларни тўхтатиб қўйишимиз керак дегани эмас. Ҳар бир стол теннисчи учун алоҳида машғулот дастури ишлаб чиқилган ва буларни барчасини онлайн тарзда кузатиб бормоқдамиз»,- деди вилоят терма жамоаси мураббийи Фарруҳ Ражабов.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг