UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

13 сен 07:04
Янгиликлар

Болалар спорти

Хоразм вилоятида спортга эътибор қай даражада?

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси масъул ходимларидан иборат Ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилган ўрганишларни якунлаб, Хоразм вилоятига етиб келди.

Ишчи гуруҳ аъзолари Хоразм вилоятининг Янгиариқ, Хонқа, Боғот, Ҳазорасп ҳамда Тупроққалъа туманларида бўлиб, ушбу ҳудудларда жисмоний тарбия ва спортга берилаётган эътибор, мавжуд спорт муассасаларининг ҳолати ҳамда жойларда маҳалла ёшлари ўртасидаги «Футболимиз келажаги», «Маҳаллада футбол», «Чарм тўп», шунингдек корхона-ташкилотларнинг ишчи-ходимлар ўртасида ташкил этилаётган «Ҳоким кубоги» ҳамда «Раҳбар кубоги» оммавий футбол мусобақалари қандай ўтказилаётгани билан яқиндан танишди.

Янгиариқ туманининг умумий аҳолиси сони 115 минг кишини ташкил этиб, уларнинг салмоқли қисмини спорт билан фаол шуғулланиши мумкин бўлган ёшлар ташкил этади.

Туман болалар-ўсмирлар спорт мактабида айни пайтда спортнинг 22та тури бўйича тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган. Уларда 25 нафар тренер-ўқитувчилар ёшларга сабоқ бериб келмоқда. Бошланғич тайёрлов гуруҳлари 68тани, ўқув-машғулот гуруҳлари эса 9тани ташкил этади. Спорт билан мунтазам шуғулланувчи ёшлар сони 1 046 нафар бўлиб, уларнинг 354 нафари қизлардир.

Туманда «Футболимиз келажаги» ҳамда «Маҳаллада футбол» мусобақалари юқори савияда ташкил этилди. Бироқ, туман ёшларининг ҳудудий саралаш босқичида омади чопмади. Айни пайтда «Чарм тўп» мусобақасининг туман босқичи якунланиб, ғолиб чиққан жамоа ҳудудий саралаш босқичига қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Шунингдек, сентябрь ойининг иккинчи ярмида «Ҳоким кубоги» ҳамда «Раҳбар кубоги» мусобақаларини ҳам ўтказиш кўзда тутилган.

Боғот тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган ишлар ҳам анча яхши, фақат стадион майсаси яхшиланиши ва майдоннинг ўлчами халқаро стандартлар даражасида кенгайтирилиши керак. Шунда бу ердан маҳоратли ёш футболчилар етишиб чиқиши имконияти ортади. Дарвоқе, «Футболимиз келажаги» мусобақасида Боғот тумани «Ёш ўсмир» маҳалласи ёшлари вилоятда фахрли 3-ўринни қўлга киритганлигини ҳам таъкидлашимиз керак.

Ҳазорасп туманидаги вазият ҳам қониқарли даражада. Аммо Хонқа тумани БЎСМ ҳамда Тупроққалъа туманидаги сув ҳавзасининг ҳолати яхши эмас. Холбуки, бир вақтлар Хонқа туманининг футбол жамоаси собиқ Иттифоқ чемпионати 2-лигасида қатнашган, бу ерда қанчадан-қанча машҳур футбол юлдузлари тўп тепган. Жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан XIV ёзги Осиё ўйинлари ғолиблигини қўлга киритган Улуғбек Рўзимов ҳам айнан Хонқа туманидан етишиб чиққан ва 1982 йил «Чарм тўп» мусобақасида ғолибликни қўлга киритган эди.

Ҳозирги ҳолатни маҳаллий мутасаддилар ҳар икки иншоот капитал таъмирга тушгани билан изоҳлашди. Таъмирлаш ишлари 2021 йилга мўлжалланган экан. Унга ҳам кўп вақт қолмади. 

Умид қиламизки, шундан кейин мазкур ҳудудлардаги ҳолат ижобий томонга ўзгаради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг