UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0

03 апр 21:22
Янгиликлар

Бошқалар

Хоразмда бадминтон бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди

Урганч шаҳридаги “Бадминтон марказида” ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 27 мартидан 2 апрелига қадар давом этган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 140 нафарга яқин ёш бадминтон устаси яккалик, жуфтлик микст ва жамоавий биринчиликларда ғолиблик учун баҳс юритди.

2003-2005 й. Яккалик.
Ўғиллар
1-ўрин. Анвар Сотимбоев (Хоразм вил.).
2-ўрин. Ҳамдам Барноев(Бухоро вил.).
3-ўрин. Ёқуб Эрматов(Фарғона вил.).

Қизлар
1-ўрин. Мадина Ганиева (Навоий вил.).
2-ўрин. Доногул Сотимбоева(Хоразм вил.).
3-ўрин. Дилноза Абдуманнобова(Андижон вил.).



2006-2008 й. Яккалик.

Ўғиллар
1-ўрин. Казбек Махамбетов (Қорақалпоғистон)
2-ўрин. Абдулводут Муминов(Фарғона вил.).
3-ўрин. Сайфутдин Мухтаров(Андижон вил.).

Қизлар
1-ўрин. Диана Гарамова (Тошкент ш.)
2-ўрин. Гулсанам Холматова(Сирдарё вил.).
3-ўрин. Раҳима Абдураимова(Андижон вил.).


2003-2008 й. Жуфтлик.

Ўғиллар
1-ўрин. Анвар Сотимбоев, Ғаффор Жаббаров(Хоразм вил.).
2-ўрин. Ҳамдам Барноев, Азиз Бахшиллаев(Бухоро вил.).
3-ўрин. Казбек Махамбетов, Баҳром Усматдинов(Қорақалпоғистон).

Қизлар
1-ўрин.Мухлиса Муҳаммаджонова,Дилноза Абдуманнобова(Андижон вил.).
2-ўрин. Доногул Сотимбоева, Азиза Машарипова (Хоразм вил.)
3-ўрин. Маҳбуба Махмудова, Моҳина Мадаминова(Наманган вил.).

2003-2008 й. Микст
1-ўрин. Ғаффор Жабборов, Доногул Сотимбоева(Хоразм вил.).
2-ўрин. Шаҳзод Рўзибоев, Дилноза Абдуманнобова(Андижон вил.).
3-ўрин. Анвар Сотимбоев, Азиза Машарипова(Хоразм вил.).

Жамоавий биринчилик.
1-ўрин. Хоразм вилояти. 2-ўрин.Андижон вилояти.3-ўрин.Тошкент шаҳри.

Чемпионатнинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор спортчилар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва совғалар билан тақдирландилар.

Фурсатдан фойдаланиб, тадбир қатнашчилари билан суҳбатлашдик, уларнинг фикр-мулоҳазалари билан қизиқдик.

Ришод СЕТТАРОВ (Бадминтон бўйича Навоий вилояти терма жамоаси мураббийи): -Хоразмга поездда етиб келдик. Кутиб олиш маросимидан ҳайратда қолдик. Темир йўл вокзалида янграган карнай-сурнай садолари, воҳанинг шўх куй ва қўшиқларидан кайфиятимиз жуда кўтарилди. Жамоамиз барча қулайликларга эга бўлган меҳмонхонага жойлаштирилди. Транспорт хизмати ва овқатланиш борасида ҳам ҳеч қандай муаммони сезмадик. Мусобақа баҳслари ҳам замонавий бадминтон марказида ўтказилди. Бу ташкилотчилик юксак даражада эканлигидан далолат беради. Бунинг учун раҳмат айтаман.

Моҳина МАДАМИНОВА (Наманган вилояти терма жамоаси аъзоси) : - Мусобақада дугонам Маҳбуба билан жуфтлик беллашувида бронза медалини қўлга киритдим. Бундан жуда хурсандман. Келгуси мусобақаларда янада юқори натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Анажон ЖУМАНИЁЗОВА (Ўзбекистон бадминтон федерацияси бош котиби) : - Урганч шаҳрида илк бор уюштирилган Ўзбекистон чемпионати барчада илиқ таассуротлар қолдирди. Бинобарин, ташкилотчилар ташкилий ишлар борасида ташаббускорлик кўрсатишди. Бу чемпионатимизни ҳавас қилса арзигулик даражада ўтишини таъминлади. Бунинг баробарида, мусобақамиз қатнашчилари ўзининг мафтункорлиги билан дунё аҳлини лол қолдираётган қадимий Хива шаҳрига саёҳат қилиш имкониятини ҳам қўлга киритишди. Ишончим комилки, спортчиларимиз, уларнинг мураббийлари Хоразм заминидан унутилмас таассуротлар билан қайтишади. Фурсатдан фойдаланиб, бизга ҳар бир кунимизни мазмунан бой ўтишини, спортчиларимизнинг мароқди дам олишини таъминлаган мусобақамиз ташкилотчилари – Хоразм вилояти ва Урганч шаҳар ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотларга самимий миннатдорлик билдирамиз.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг