UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0 16:55Қозоғистонлик ММА жангчиси яна UFC'га қайтиш ниятида 0 16:34Тен Хаг ёздаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади 0 16:13Мадрид "Мастерс". Зверев Чорични таслим этди 0 15:52Яхши янгилик. "Tashkent City Women’s Professional Cycling Team" жамоаси Тур де Франсда иштирок этади! 0

26 дек 10:12
Янгиликлар

Бошқалар

Хоразмда бадминтон бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

19-25 декабрь кунлари Урганч шаҳрида 2003-2004 йилларда туғилган ўғил ва қизлар ўртасида бадминтон бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди.

Унда спортчилар яккалик, жуфтлик, микст (аралаш жуфтлик) ва жамоавий биринчиликда ғолиблик учун баҳс юритишди. Мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон бадминтон федерацияси томонидан муносиб тақдирланишди.

Қуйида йўналишлар бўйича Ўзбекистон кубогининг барча ғолиб ва совриндорлари билан танишишингиз мумкин:

Яккалик. Ўғил болалар 

1. Ғ. Жабборов (Хоразм) 

2. М. Адҳамжонов (Андижон) 

3. З. Фарҳодов (Хоразм), А. Сотимбоев (Хоразм). 

Қизлар 

1. Диана Гарамова (Тошкент) 

2. Д. Сотимбоева (Хоразм) 

3. Р. Абдураимова (Андижон), Б. Қосимжонова (Тошкент)

Жуфтлик. Ўғил болалар 

1. Ғ. Жабборов / А. Сотимбоев (Хоразм) 

2. А. Неъматжонов / А. Шаматов (Наманган) 

3. З. Фарҳодов / М. Озодов (Хоразм), Ш. Рўзибоев / М. Адҳамжонов (Андижон) 

Қизлар 

Д. Гарамова / Б. Қосимжонова (Тошкент) 

2. С. Маҳмудова / М. Маҳмудова (Наманган) 

3. М. Султонқулова / С. Абдуқодирова (Сирдарё), Д. Абдуманнопова / М. Муҳаммаджонова (Андижон)

Микст (аралаш жуфтлик) 

1. Ғ. Жабборов / Д. Сотимбоева (Хоразм) 

2. А. Сотимбоев / А. Машарипова (Хоразм) 

3. О. Озодов / М. Султонқулова (Сирдарё), М. Маҳмудова / А. Неъматжонов (Наманган)

Жамоавий баҳслар 

1. Хоразм вилояти 

2. Андижон вилояти 

3. Наманган вилояти.

Тақдирлаш маросимида хоразмлик санъаткорлар ижросидаги куй ва қўшиқлар, раққосаларнинг дилбар ҳироми даврага байрамона кайфият улашди, кўнгилларни қувончга тўлдирди.

Кези келганда таъкидлаш жоиз, Хоразм вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси томонидан спортчи ва тренерларларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларнинг мароқли дам олишини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастури ижросини бажариш доирасида кўҳна Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ тайёрлади, Урганч шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг