UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

17 апр 09:46
Янгиликлар

Тадбирлар

Хоразмда “Биз коронавирусни биргаликда енгамиз!” хайрия акцияси давом этмоқда

Бугунги кунда бутун дунёда коронавирус пандемиясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, унга қарши курашиш бўйича жиддий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Бу борада, мамлакатимизда ҳам тегишли ва самарали ишлар амалга оширилаётир. Шундай синовли пайтда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган қатлами, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш, бемор ва қариялар ҳолидан хабар олиш мақсадида корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари хайрли ишларни амалга оширишяпти. Муболаға эмас, бу азал-азалдан, авлоддан авлодга  ўтиб келаётган миллий урф-одат ва қадриятларимиз силсиласидир.    

Бугунги кунда Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан “Биз коронавирусни биргаликда енгамиз!” шиори остида ўтказилаётган хайрия акцияси доирасида воҳанинг шаҳар ва туманларида истиқомат қилаётган кекса спорт фахрийлари, яъни турли йилларда спорт ташкилотларида ишлаган инсонлар, жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, тренерлар ва спортчи фахрийлар ҳолидан хабар олинмоқда.  

Айни дамда, акция тадбирлари воҳанинг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда. Жумладан, вилоят  жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шакир Мадаминов шу кунларда боғотлик Қадамбой Рўзметов, Шоназар Йўлдошев, гурланлик Йўлдош Содиқов, Рустам Ортиқбоев, Урганч туманида яшовчи Ёвбосар Шомуратовлар хонадонида бўлиб, ҳол-аҳвол сўрашди. Ўз навбатида уларни маънан қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоятда жисмоний тарбия ва спортни янада  ривожлантириш, етук спортчиларни вояга етказиш, бунинг баробарида, ёшларни соғлом руҳда тарбиялаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари учун бошқарманинг ташаккурномаси, шунингдек, коронавирус карантини даврида ёрдам тариқасида озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.

“Биз коронавирусни биргаликда енгамиз!” шиори остида уюштирилаётган мазкур хайрия акциясида тизим ташкилотлари, шаҳар ва туманлар бўлимлари, спорт таълими муассасалари ва спорт мактаблари жамоаларининг ҳаммаси фаол иштирок қилмоқдалар.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг