UZ

Сўнгги янгиликлар

09:54Сауль Альварес ва Хайме Мунгия тарозига чиқди (ФОТО) 0 09:22Алекс Перейра Жон Жонс билан жанг қилмоқчи 0 09:00Кутилмаган хабар: Бетербиев - Бивол жанги қолдирилди 0 07:54Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0

15 сен 07:40
Янгиликлар

Бошқалар

Хоразмда картингчилар ўз маҳоратини намойиш этди + ФОТО

Теглар :  КартингХоразм
Урганч туманининг Чолиш қўрғонида жойлашган Хоразм вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассислар бўйича тайёрлаш марказининг ўқув-машқ майдонида спортнинг картинг тури бўйича Ҳудудий чемпионат ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши тасарруфидаги вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан ташкил этилган мазкур мусобақада воҳанинг энг сара картингчилари стартга чиқишди.

Сарҳисобларга кўра, мусобақанинг якуний натижаси қуйидагича кўриниш олди:

Двигатель сиғими 61,5 см3 бўлган картинг биринчилиги (10-13 ёшлилар)

1-ўрин. Акмал Илҳомов (Шовот тумани ЎСТК).

2-ўрин. Зафарбек Отажонов (Питнак ЎСТК).

3-ўрин. Ҳуснорабегим Шерипова ( Янгиариқ тумани ЎСТК).

Двигатель сиғими 125 см3 бўлган картинг биринчилиги (14-17 ёшлилар).

1-ўрин. Тимур Патиллаев (Хоразм ВТАСТ маркази).

2-ўрин. Аброр Эркинов (Шовот тумани ЎСТК).

3-ўрин. Йўлдошбой Раҳимов (Ҳазорасп тумани ЎСТК). 

Двигатель сиғими 250 см3 бўлган картинг биринчилиги (18 ёш ва ундан катталар)

1-ўрин. Евгений Жуманиязоа (Хоразм ВТАСТ маркази).

2-ўрин. Улуғбек Бекниязов (Шовот тумани ЎСТК).

3-ўрин. Қадамбой Рўзметов (Ҳазорасп тумани ЎСТК). 

Умумжамоа ҳисобида Шовот тумани ўқув спорт техника клуби жамоасининг ёш картингчилари зафар қучишди. Хоразм ВТАСТ марказининг иккинчи ўринни, Ҳазорасп тумани ЎСТК жамоаси учинчи ўринни банд этди. 

Ғолиб ва совриндорлар мусобақа ташкилотчиси - Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ, Хоразм вилоятидан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг