UZ

Сўнгги янгиликлар

12:02«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин 0 11:39Тайсон Фьюри Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб келди + ФОТО 0 11:17UFC 301 турнирида бонус қўлга киритган спортчилар номи аниқ бўлди 0 10:55Бугун Бразилияда ўтказилган UFC 301 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 10:34МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик 0 10:13Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз 0 09:52UFC 301 турнирининг марказий жанги тўлиқ давом этди 0 09:36Сауль Альвареснинг Мунгияга қарши жанги тўлиқ давом этди 0 09:20"Жирона" ўз тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади, жамоа Чемпионлар лигасига чиқди! 0 08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0 08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0 08:05Goygol Cadet European Cup турнирининг илк кунидаёқ 2 та медаль қўлга киритдик, 1 таси олтин! 0 07:44"Реал" — Испания чемпионати ғолиби! 0 07:23Mutua Madrid Open турнирининг чемпиони аниқланди 0

05 июл 20:39
Янгиликлар

Кураш

Хоразмда полвонлар беллашмоқда

Хоразм вилояти Хонқа туманидаги Педагогика коллежининг спорт мажмуасида белбоғли, бел олиш ҳамда уч кураш бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубогига старт берилди.

Дастлаб 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар бел олишнинг чалиш йўналишида ғолиблик учун гиламга чиқишди. 

Ўзбекистон спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли, бел олиш ва уч кураш миллий ассоциациясининг йиллик- тақвим режасидан ўрин олган мазкур кубок баҳсларида Қорақалпоғистон  Республикаси, деярли барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган 500 нафардан зиёд иқтидорли йигит-қизлар ғолиблик учун ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.

Қизғин ва муросасиз кечган бел олиш курашининг чалиш йўналишида Темурбек Худойназаров, Саврина Жўрақулова, Комила Болтабоева, Жаҳонгир Шерметовлар ўз вазн тоифаларида Ўзбекистон кубоги ғолибига  айланишди.

Мусобақанинг иккинчи куни катталар бел олиш курашининг белбоғли йўналишида ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. 72 кг вазн тоифасида ўтган кубок баҳсларида Сирдарё вилояти вакили Нодирбек Тўлагановга тенг келадиган рақиб топилмади. 

78 кг вазн тоифасидаги полвонлар курашида омад наманганлик Умиджон Холматовга насиб этди. 90 кг вазнда Фарғона вилояти вакили Ойбек Каримов соф ғалабага эришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг