UZ

Сўнгги янгиликлар

12:48Австрия ва Швейцария қўшҳоким, Ўзбекистон эса... 0 12:27WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров ҳамда Абдурасул Исмоилов тарозидан ўтишди, бугун Кореяда жанг + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:25Дмитрий Бивол 1 июнь куни энди кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди 0 12:02«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин 0 11:39Тайсон Фьюри Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб келди + ФОТО 0 11:17UFC 301 турнирида бонус қўлга киритган спортчилар номи аниқ бўлди 0 10:55Бугун Бразилияда ўтказилган UFC 301 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 10:34МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик 0 10:13Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз 0 09:52UFC 301 турнирининг марказий жанги тўлиқ давом этди 0 09:36Сауль Альвареснинг Мунгияга қарши жанги тўлиқ давом этди 0 09:20"Жирона" ўз тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади, жамоа Чемпионлар лигасига чиқди! 0 08:59Афсонавий Жозе Альдо узоқ танаффусдан сўнг UFC'да жанг қилди 0 08:47UFC 301. Богдан Гусковга ўхшайдиган Энтони Смит муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 08:26Ҳумоюн Султонов Осиек турнирида 1/2 финал баҳсини ўтказди 0

20 мар 19:01
Янгиликлар

Ўқ отиш

Хоразмда спортнинг техник ва амалий турлари ривожига эътибор ошмоқда

Теглар :  Ўқ отишХоразм
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши ҳамда вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан юртимиз келажаги ҳисобланган ёшларни ватанимизга садоқатли, халқимизга меҳр-мурувватли, бунинг баробарида, жисмонан бақувват ва соғлом руҳда тарбиялаш йўлида тегишли ишлар бажарилмоқда.

Бунинг баробарида, воҳада спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш, унинг оммавийлигини ошириш йўлида изчил саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётир. Спорт секциялари фаолиятини, шунингдек, унинг моддий-техника базасини янада яхшилаш, замонавий спорт анжоми ва жиҳозлари билан таъминлаш, секцияларга ёшларни кенгроқ жалб қилиш асосий вазифалардан бирига айланган.

Бинобарин, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши тизимидаги вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази, Ҳазорасп автомобиль мактаби, Урганч автомобиль спорт техника мактаби унитар корхонаси ҳамда ўқув спорт техника клублари (ЎСТК) қошидаги секцияларда спортсевар ёшлар  ўзлари меҳр қўйган ёзги биатлон, дуатлон (триатлон), пневматик қуролдан ўқ отиш, мотокросс, картинг, парашют спорти, авиамодель, ракетамодель сингари спорт  турларининг асл сир-асрорларини катта қизиқиш ва иштиёқ билан ўзлаштиришяпти. Машғулотлардан ташқари, белгиланган режа асосида уюштирилаётган мусобақалар уларнинг тажриба ва маҳоратини маромига етказишга хизмат қилаётир.

Кези келганда таъкидлаб ўтиш жоизки, ўтган давр мобайнида ёзги биатлон усталари Дармонжон Рўзметова ва Кумушой Матёқубова Ўзбекистон терма жамоаси сафида бир неча бор Осиё чемпионати ҳамда нуфузли халқаро мусобақаларда қатнашиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди. Ёқутой Жумабоева триатлон бўйича, Дилафруз Сайидова дуатлон бўйича, Мақсуда Керимова пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича, Сара Сатипова пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлди.

Айниқса, пневматик милтиқдан ўқ отиш спорти бўйича Олима Комилова қўлга киритаётган натижалар салмоқлилиги билан ажралиб туради. У ҳозиргача Ўзбекистон терма жамоаси таркибида халқаро миқёсдаги мусобақа ва турнирларда ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.  Қолаверса, ўтган йили хоразмлик автопойгачилар республика мусобақаларида илк бор иштирок этганига қарамай, совриндорлар сафига киришни уддалашди.

Муболаға эмас, ҳозирда ҳам воҳа спортчилари орасидан кўплаб республика мусобақаларининг ғолиб ва совриндорлари етишиб чиқмоқда. Айни дамда, дуатлончи ва триатлончилар  Дилафруз Сайидова, Маҳлиёхон Худойберганова, Зулайҳо Жумабоева, Ҳасанбой Тангриберганов, пневматик қуролдан ўқ отиш усталари Сара Сатипова, Шаҳноза Машарипова, Азиза Исмоилова, Диёрбек Очилов, картингчи Ангел Луценко, Аброр Эркинов, ёзги биатлончилар Кумуш Матёқубова, Одамбой Раҳимов, Ҳавожон Раҳимова сингари кўплаб воҳалик спортчилар республика чемпионати, биринчилиги ҳамда кубоги мусобақаларида воҳа шарафини муносиб ҳимоя қилишаётир.

Ўз навбатида юқори кўрсаткичларга эришаётган спортчилар Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил топган кун  ва бошқа қутлуғ саналар муносабати билан рағбатлантирилмоқда. Табиийки, спортчиларга қаратилаётган эътибор бесамар қолмаяпти,  уларни янги-янги марралар сари етакламоқда.

Ҳа айтганча, Ўзбекистон чемпионатларининг ғолиб ва совриндорлари сафидан жой олаётган хоразмлик спортчилар имтиёзли равишда олийгоҳларга кириш имкониятига эга бўлишмоқда. Ўтган йили тўрт нафари ана шундай шарафга лойиқ кўрилди. Хусусан, бир нафари Тошкент давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига, уч нафари Урганч давлат университетига давлат гранти асосида ўқишга кирди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Хоразм вилояти

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг