UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

10 июн 16:36
Янгиликлар

Тадбирлар

Хоразмда "яшил" ҳудудлардаги спорт секциялари фаолияти йўлга қўйилмоқда

Хоразм вилоятининг "яшил" ҳудудларида спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес-клублар фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2020 йил 1 июндаги “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорига кўра ҳудудларда спорт машғулотларини ташкил этиш тўғрисида”ги 645-сонли буйруғига асосан Хоразм вилоятининг "яшил" ҳудудларида спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес-клублар фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Хоразм вилояти ҳокимининг 2020 йил 4 июндаги “Коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича вилоят махсус комиссияси йиғилиши”нинг 21-сонли баёнига асосан Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри, шунингдек, Гурлан, Хонқа ва Шовот туманлари "қизил" ҳудудга киритилганлиги боис мазкур ҳудудларда спорт машғулотлари тўхтатилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев раҳбарлигида  2020 йил 8 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида "яшил" ҳудудларда спорт машғулотлари карантин қоидалари асосида давом эттирилмоқда. Жумладан, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга янада  кенг жалб қилиш мақсадида санитария-эпидемиология осойишталик марказлари хулосасига асосан Хива шаҳри, Янгиариқ, Хива ва Қўшкўпир туман болалар-ўсмирлар спорт мактабларида 42 та спорт тури бўйича тўгаракларда машғулотлар бошлаб юборилди.

Хива шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактабида баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш, Янгиариқ тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабида бадминтон, бадиий гимнастика, Хива туманида оғир атлетика, мини футбол спорт турлари бўйича секциялар фаолияти Хоразм вилояти телерадиокомпанияси томонидан тасвирга олинди. Бундан кўзланган мақсад, жойларда амалга оширилаётган ишларни халққа етказиш, аҳолини жисмоний тарбия ва спортга жалб этишдан иборат.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг