UZ

Сўнгги янгиликлар

16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0

14 авг 20:16
Янгиликлар

Кураш

Хоразмлик ёш белбоғли курашчилар онлайн тарзда баҳс юритишди

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси пайтида спортчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларнинг машғулотлар жараёни ва жисмоний ҳолатини назорат қилиб бориш мақсадида онлайн тарзда мусобақалар ўтказиш йўлга қўйилган.

Ана шундай мусобақалардан бири Хоразм вилояти белбоғли кураш федерацияси томонидан уюштирилди. Онлайн равишда ташкил этилган вилоят биринчилигида 2006-2007 йилда туғилган ёш белбоғли курашчилар 30 сония ичида ерга таянган ҳолда ётиб-туриш(“отжимание”) машқини энг кўп  бажариш бўйича ўзаро беллашишди.

Якуний сарҳисобларга кўра, биринчи ўринни Мардонбек Пўлатов қўлга киритди. Саидали Полвонов иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Муҳаммадшариф Жумабоев ва Муҳаммаджон Тожибоевга учинчи ўрин насиб этди.

Ғолиб ва совриндор спортчилар  Хоразм вилояти белбоғли кураш федерациясининг тегишли даражадаги дипломи ва бадиий адабиётлар билан тақдирланишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Хоразмдан махсус

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг