UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Энди Руис: "Жошуа кучли жангчилар билан уришмайди" 0 17:17Тайсон Пол билан жангга қандай тайёргарлик кўраётганини айтди 0 16:38Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар 0 16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0 13:19Фрэнсис Нганну ўғли вафотидан кейин илк бор пост қолдирди 0 12:58Медведев Мадрид "Мастерс"да иродали ғалабага эришди 0 12:37Ислам Махачев BMF камари учун жанг қилмаслигининг сабабини айтди 0 12:16Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

03 ноя 09:32
Янгиликлар

Ўқ отиш

Хоразмлик ёш мерганлар Бухорога боришади

Теглар :  Ўқ отишХоразм
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилояти кенгаши тасарруфидаги Урганч шаҳар ўқув спорт техника клубининг спорт базасида пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди.

Хоразм вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази томонидан ташкил этилган мазкур мусобақада 16 та жамоанинг 2002 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги жами 60 нафардан зиёд ўғил ва қизлари мерганлик маҳоратини намойиш этишди.

Қизиқарли кечган баҳслар якунига кўра, пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича Ўизбекистон ўқ отиш спорти федерациясининг вилоят бўлими аъзолари Сара Сотипова қизлар орасида, Диёрбек Очилов ўғил болалар биринчилигида шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди. 

Пневматик тўппончадан ўқ отиш машқини бажаришда эса Урганч шаҳар ўқув спорт техника клуби спортчиси Азиза Исмоилова ҳамда Ҳазорасп автомобиль мактаби вакили Жалоладдин Бахтиёров ғолибликни қўлга киритди. 

Шунингдек, Шаҳноза Машарипова (Урганч тумани ЎСТК), Гулбадан Абдуллаева, Одамбой Раҳимов (иккаласи Қўшкўпир тумани ЎСТК), Шукуржон Адамбоева, Нусрат Сапарбоев (иккаласи Шовот тумани ЎСТК),  Нодира Сотимбоева (Ҳазорасп автомобиль мактаби), Зафарбек Бобохонов (Боғот тумани ЎСТК), Жавоҳир Рўзметов (Боғот тумани “Равон” ЎСТК)  совриндорлар сафидан жой олишди. 

Мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор бўлган ёш мерганлар ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар билан тақдирландилар. 

Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Боғот тумани ўқув спорт техника клуби спортчилари эгаллашди. Иккинчи ўриндан Ҳазорасп автомобиль мактаби жамоаси жой олди. Фахрли учинчи ўрин Қўшкўпир тумани ўқув спорт техника клуби вакилларига насиб этди.

Эндиликда энг яхши кўрсаткичга эришган хоразмлик спортчилар шу ойнинг иккинчи ўн кунлигида Бухоро шаҳрида ташкил этиладиган Ўзбекистон биринчилигида воҳа шарафини ҳимоя қилишади.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг