UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0 13:54UFC Fight Night 241 турнири жангчилари тарозига чиқишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0

16 май 16:46
Янгиликлар

Спорт курашлари

Хориждаги мураббийларимиз. Убайдулланинг АҚШдаги орзулари

Ҳозирги кунда Америка Қўшма штатларида мураббийлик фаолиятини олиб бораётган ёш ва тажрибали Убайдулла Тоиров АҚШнинг Калифорния штатида бўлиб ўтган Америка очиқ чемпионатида шогирдлари билан иштирок этди.

Терма жамоамизнинг номдор вакили Нодиржон Сафаров (57 кг) бешта рақибини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди ва Америка чемпиони бўлди.

Убайдуллани аксарият эркин кураш мухлислари яхши танийди. 1978 йил 19 ноябрда Тошкент вилоятида таваллуд топган қаҳрамонимиз 1997 йил республика Олимпия захиралари билим юртида (ҳозирги республика Олимпия захиралари коллежи) эркин кураш бўлими мураббийи лавозимидан фаолиятини бошлаган. 

Ўз устида жиддий ишлаб, спорт сир-асрорларини қунт билан ўрганган Убайдулла илк халқаро мусобақа — 2002 йил Қозоғистонда бўлиб ўтган Сергей Сергеев соврини учун турнирда шогирдлари билан иштирок этди. Азат Эшотаев ва Ҳаёт Сайфуллев устози ишончини оқлаб, олтин медаль соҳиби бўлди. 

Унинг муваффақиятли одимлари 2004 йилдан бошланди. Эркин кураш бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси катта мураббийи Александр Недорезовга ёрдамчи мураббий бўлиб иш бошлади. Терма жамоа спортчиларини халқаро мусобақаларга юқори савияда тайёрланишига кўмаклашди. 

2005-2008 йиллар оралиғида Боку (Озарбайжон) шаҳрида бўлиб ўтган Мушфиқ Исаев хотирасига бағишланган халқаро турнирда унинг шогирдлари 5 та олтин ва 10 га яқин кумуш ҳамда бронза медалларини қўлга киритишди. Улар орасида эндигина ўсиб келаётган ёш умидли спортчи Ихтиёр Наврўзов ҳам бўлиб, у олтин медалга сазовор бўлди.

2008 йил Чирчиқ Олимпия захиралари коллежида илк бор эркин кураш бўлими очилди ва бўлимга У.Тоиров катта мураббий этиб тайинланди. Орадан бир йил ўтиб, ўсмирлар терма жамоаси билан Пуна (Ҳиндистон) шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида иштирок этди. Шогирдларидан Зокир Мансуров, Бобур Раҳимов олтин, Жамшид Аҳатов кумуш медални қўлга киритди. 2010 йил ўтказилган Осиё чемпионатида Чирчиқ Олимпия захиралари коллежи ўқувчиси Санжар Жўраев шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой эгаллади.

Убайдулла 2012 йилдан эркин кураш бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлай бошлади. 2013 йил Деҳли (Ҳиндистон), 2014 йил Остона (Қозоғистон), 2015 йил Доха (Қатар) шаҳарларида бўлиб ўтган Осиё чемпионатларига терма жамоани юқори савияда тайёрлашга кўмаклашди ва уларда спортчиларимиз ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой эгаллашди. 

2015 йил АҚШнинг Лас Вегас шаҳрида ўтган Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи жаҳон чемпионати истеъдодли мураббий фаолиятидаги навбатдаги муваффақиятли қадам бўлди. Убайдулла дунё биринчилигида терма жамоа ёрдамчи мураббийи сифатида иштирок этди. Унинг ишонган шогирди Ихтиёр Наврўзов чемпионатнинг кумуш медалини қўлга киритиш баробарида Олимпия ўйинлари лицензиясига ҳам эгалик қилди.

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ХХХI Олимпия ўйинларида терма жамоа аъзолари — Ихтиёр Наврўзов (65 кг) ва Магомед Ибрагимов (97 кг) бронза медали соҳиби бўлишди. Бу ютуқлар замирида, албатта, ёрдамчи мураббий У.Тоировнинг ҳам самарали меҳнати ётибди.

Ўша йили Убайдулло ёшлар терма жамоаси билан Осиё чемпионатида иштирок этди. Шогирдлари 2 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медали ҳамда жамоавий ҳисобда 16 давлат терма жамоаси ичида 3-ўринни эгаллашига сабаб бўлди.

Қаҳрамонимиз бугун Америкада ўзбек мураббийларининг нималарга қодир эканлигини амалда намоён этмоқда. Эркин кураш ватанида ўз ўрнини топиши осон кечмайди, албатта. Аммо у ана шу мураккаб йўлни танлади ва ғолиблик пиллапоялари сари юқориламоқчи. Йиллар давомида олган билим ва кўникмалари уни янги натижалар қайд этишига туртки беради.


Фазлиддин САТТОРОВ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг