UZ

Сўнгги янгиликлар

12:0618+. Матеуш Ребецкининг кечаги жангдан кейинги ҳолатини кўрдингизми? + ФОТО 0 11:45WBC Девин Хейнининг навбатдаги жангига буйруқ берди 0 11:24Нодирбек Абдусатторов Superbet Poland Rapid & Blitz турниридан қанча гонорар ишлаб олди? Қолганларчи? 0 11:03"Бавария" Лондон клуби футболчисига деярли 70 млн евро тўлашга тайёр 0 10:42Internazionali BNL d'Italia. Соболенконинг WTA 1000 турнирларидаги 90-ғалабаси! 0 10:21Жангга 5 кун қолганда Фьюрининг жисмоний ҳолати қандай? (+ФОТО) 0 10:00Хоакин Бакли: "Менимча, рефери Нурсултоннинг ғалабасига пул тиккан эди" 0 09:39Симеоне испан футболида ноёб рекорд ўрнатди 0 09:18Магнус Карлсен - Superbet Poland Rapid & Blitz чемпиони! Нодирбек Абдусатторов қандай натижа қайд этди? 0 08:57Новак Жоковични Рим "Мастерс"да мағлуб этишди 0 08:36Шара Буллет Маҳмуд Мурадов тўқнаш келиши керак бўлган жангчига "вызов" ташлади 0 08:15"Байер"нинг мағлубиятсиз серияси 50 та учрашувга етди 0 07:54Хасбик билан жанг қилиши айтилган Абдурозик араб қизига унаштирилди + ФОТО 0 07:33Рамазон Темиров RIZIN билан шартномаси ва UFC'га ўтиши ҳақида гапирди 0 07:11Хоакин Бакли нима сабабдан Ўзбекистон байроғи билан чиқиб келганини айтди 0

30 май 15:20
Янгиликлар

Бошқалар, Футбол

Хосе Мария Мендез Ўзбекистонни тарк этди

Хабарингиз бор, 16-26 май кунлари Таиландда тарихда биринчи бор футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон U-20 терма жамоаси тўртинчи ўринни қўлга киритди. Ана шу мусобақа терма жамоамиз бош мураббийи Хосе Мария Пазос Мендез учун сўнггиси бўлди. Бангкокда ўтган мусобақадан кейин испаниялик мутахассис ЎФФ билан тузган шартномаси муддати тугагани сабаб ўз лавозимини тарк этди.

Жаноб Мендез 2015 йилнинг март ойида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди. Унинг қўл остида терма жамоамиз 2016 йил Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида финалга қадар етиб борган ва Эронга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Бундан ташқари, айнан Хосе Мария Пазос Мендез футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасини илк бор Жаҳон чемпионатига олиб чиққан. Ўтган йил куз ойида Колумбияда бўлиб ўтган мундиалда Ўзбекистон иштирок этиб қайтганди.


Мураббийнинг мамлакатимиздаги фаолияти анча самарали бўлди. Қуйида жаноб Мендез 2015 йилнинг март ойида фаолиятини бошлаганидан кейин эришган ютуқларини келтириб ўтамиз.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан:
- 2016 йили Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионати финалчиси (10-21 февраль, 2016 йил, Тошкент);
- 2016 йили Колумбияда ўтказилган футзал бўйича Жаҳон чемпионати иштирокчиси (10 сентябрь - 1 октябрь, 2016 йил, Колумбия).

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси билан:

- 2017 йил Таиландда бўлиб ўтган U-20 Осиё чемпионатида 4-ўрин (16-26 май, 2017 йил, Таиланд).

"Ардус" жамоаси билан:

- Ўзбекистон кубоги соҳиби (2015, 2016);
- Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби (2015-2016, 2016-2017);
- Ассоциация кубоги соҳиби (2015);
- Ўзбекистон кубоги финалчиси (2017).



Ўзбекистон футзал Ассоциацияси раҳбарияти ва ходимлари мутахассисга юртимиздаги самарали фаолияти учун чуқур миннатдорчилик билдириб қолади.

Эслатиб ўтамиз, Хосе Мария Мендез Ўзбекистон терма жамоасини олдин ҳам бошқарган, унинг аввалги мураббийлиги даврида терма жамоамиз 2012 йилги Осиё чемпионатида чорак финалга қадар етиб борган эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
31 май 17:19:39
Botir
Endi Futzal ham oladi. Bitta jonkuyar shu edi futzalda. Kamchiliklarni yaqqol aytardi qorqmasdan. Qaysidir osiyo kamandasida ishlasa kerak baribir yana. Omad
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг