UZ

Сўнгги янгиликлар

07:10Бугун 5 нафар боксчимиз Осиё чемпионати чорак финалида рингга кўтарилади 0 21:22"Номзодлар турнири". Накамура ҳам мағлуб этилди. Кетма-кет ғалабалар 0 19:01Чарльз Оливейра Топурия — Гэтжи жанги учун захира варианти бўлишга тайёр 0 18:39Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи учрашувлари санаси маълум қилинди 0 18:17UFC топ жангчиси Стрикленд Чимаевни мағлуб этиши учун нима қилиши кераклигини айтди 0 17:52Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё чемпионати чорак финалида жанг қилади 0 17:31Таэквондочиларимиз "Turkish Open"дан кейин Жаҳон рейтингида кўтарилишди 0 17:10ЎФА таклифини рад этган Йоахим Лёв ЖЧ-2026 иштирокчиси бош мураббийи бўлади 0 16:49Mangu 2: Рақибсиз қолган Акбаржон Исломбоев бразилиялик жангчи билан тўқнаш келади (ПОСТЕР) 0 16:28Иқболжон Холдаров ва Ҳасанбой Дўсматов жанг қилиши керак бўлган турнир қолдирилди 0 16:07Бобур Абдулазизов навбатдаги жангини анонс қилди (ПОСТЕР) 0 15:46Гвардиоланинг "Манчестер Сити"дан кетиш вақти маълум 0 15:25Осиё чемпионати доирасида илк ўзбек-қозоқ қарама-қаршилиги бўлиб ўтди 0 15:04Царукяннинг 5 кундан кейин ўтказиши белгиланган жанги бекор қилинди 0 14:43Чел Соннен Ислам Махачевнинг жангларига қизиқиш йўқлигини тушунтирди 0

16 мар 16:15
Янгиликлар

Футбол

Хосе Мария Мендез танлов асосида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига футболчилар танлаб олди

Теглар :  Футзал
Бу йил илк бор футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.


Ушбу мусобақа 16-26 май кунлари Таиланд мамлакатида ўтказилади.

Ўзбекистон футзал Ассоциацияси ана шу мусобақага муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида ёш ўйинчилар учун танлов эълон қилган эди. 11 март куни Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ана шу танловнинг биринчи босқичи бўлиб ўтди. Уни Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендезнинг шахсан ўзи ўтказди. Танловда 1997, 1998 ва 1999 йилларда туғилган ёшлар қатнашишди.

Танловда 202 нафар йигитлар иштирок этишди. Уларнинг тўртдан бири ўша куннинг ўзида алоҳида ажратиб олинди. Якунда улардан 16 нафари иккинчи босқич учун саралаб олинди. 15 март куни "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ана шу 16 иштирокчи билан машғулот олиб борилди. Жаноб Мендез иккинчи босқичда ёшлар терма жамоаси йиғинига жалб қилинадиган ўйинчиларни саралаб олади.

Бугунги кунда футзали ривожланган мамлакатлар бу методикадан доимий тарзда фойдаланиб келмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг